“БОБУР – ШОҲ ВА ШОИР” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
13 февраль куни 75-сонли умумий ўрта таълим мактабида З.М.Бобур таваллудига бағишлаб “Бобур – шоҳ ва шоир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг “Ёш ижодкорлар” тўгараги аъзолари ва адабиётга қизиқадиган ўқувчилар фаол қатнашдилар. Шу мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шаҳноза Матмуродова томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирни мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Асқар Матмуродов очиб берди ва улуғ бобокалонимизнинг таваллуд айёми билан барчани табриклади.
Тадбирни ўқувчилар Бобур ижодидан намуналар, ғазаллар, рубоийлар айтиб давом эттирдилар. Шунингдек, мактабнинг 8-синф ўқувчилари ижросидаги саҳна кўринишлари барчага жуда манзур бўлди.
Тадбир давомида Бобур ижоди бўйича беллашув ҳам ташкил қилинди. Унда 4 нафар ўқувчи-қизлар ўз иншолари, рефератлари, бобокалонга атаб ёзган шеърлари билан берилган саволларга жавоб бериб, фаол иштирок этди. Ғолиб ўқувчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Бобур ҳаёти билан таништириш мақсадида мониторда тадбир иштирокчиларига видео ҳам намойиш этилди. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
М. Халиллаева

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶