29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:21
Фан ва таълим 👁 359

ҚИЛИЧБОЙДАГИ 27-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

ҚИЛИЧБОЙДАГИ 27-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БОЛАЖОНЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

Мамлакат келажаги бўлган ёшларни тарбиялаш, аввало, боғча ва мактаблардан бошланади. Шу боис, юртимизда мазкур соҳани янада тараққий эттириш ҳамда фарзандларимиз учун барча шароитларни яратиш йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланди ва ҳар томонлама соғлом ва баркамол шахсни тарбиялаб, мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра мамлакатимизда 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш Дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.


Қиличбой овулидаги 27-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси 1980 йилда қурилганлиги сабабли жуда эскирган, шу сабабли 110 нафар ўрнига 55 нафар кичкинтойга таълим-тарбия ишлари олиб борилаётган эди. Президентимизнинг “2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тўғрисида”ги Қарори асосида туман ҳокимлиги ва туман Мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан ушбу ташкилотда ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Тумандаги “Амударё махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3 млрд. 138 млн.дан зиёд маблағ эвазига ташкилотнинг бино ва иншоотлари янгидан қурилди. Мазкур муассаса 125 нафар болага мўлжаллаб, қисқа вақт ичида бунёд этилди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий гиламлар, жиҳозлар билан таъминланди. Кичкинтойлар учун ҳар хил ўйинчоқлар, машғулотлар доир кўргазмали воситалар билан безатилди. Бундан овул аҳли, айниқса, аёл-қизларнинг қувончи ниҳоятда чексиз бўлди ва ўз фарзандларининг ушбу замонавий кўринишдаги ташкилотга мунтазам қатнашларини таъминлашди.


2019 йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилган ташкилотда айни пайтда 5 та гуруҳда 125 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Замонавий кўринишга эга мазкур ташкилот тарбиячилари малакали, ширинсўз. Муассасада  7 нафар олий маълумотли, 3 нафар тугалланмаган олий, 20 нафар ўрта-махсус маълумотли педагог ходимлар фаолият юритмоқда. Кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат, шашка, расм чизиш, жисмоний тарбия, мусиқа ва рақс тўгараклари, қизларжон клубларида мунтазам равишда кичкинтойларга таълим-тарбия бериш ишлари олиб борилмоқда. Болажонларга ташкилот раҳбари Муҳаббат Раҳимова бошчилигида малакали тарбиячилардан Нилуфар Садикова, Дилбар Ҳайитова, Ойгул Артикова, Зуҳра Йўлдошеа, Дилрабо Бозорбоевалар томонидан сифатли таълим-тарбия бериб келинмоқда. Шунингдек, тўгаракларда мусиқадан Озод Раҳимов, жисмоний тарбиядан Моҳира Аҳмедова, рақс бўйича Муножот Шарифбоевалар машғулотларни қизиқарли тарзда ўтказиб, кичкинтойларнинг қизиқишларини оширишмоқда.


Ундан ташқари, ташкилотда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тайёрланишига жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Тарбияланувчиларга белгиланган стандартларга мувофиқ, сифатли, тўйимли ҳамда фойдали таом ва егуликлар тайёрлаб берилмоқда.
Қиличбой овулидаги мазкур 27-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар, яъни болаларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари барча талабларга мос. Бу, албатта, келажак эгалари бўлган ёш авлоднинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026