15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:03
Фан ва таълим 👁 201

ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ АДАБИЙ КЕЧА ВА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ АДАБИЙ КЕЧА ВА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

Фасллар келинчаги бўлган кўклам ўлкамизга ҳар галги ташрифида улкан қувонч олиб келади. Шу кундан баҳор байрамлари бошланади. Айниқса, ўзбек шеърияти маликаси – Зулфияхоним таваллуд топган кун юртимизда том маънода, адабиётимиз, шеъриятимиз айёмига айланиб кетади.

Амударё туманидаги 65-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўзбек шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 106 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилди.  Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Анора Қозоқова томонидан 6-синфларда очиқ дарс ҳамда “Баҳор келди сени сўроқлаб” номли бадиий кеча ташкил этилди. Тадбирда туман Халқ таълими бўлими услубчиси Ўткир Матмуродов, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ёш ижодкорлар қатнашдилар.

Мактабнинг 6-синфида ўтказилган очиқ дарс давомида ўқувчиларда шоира Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тўлиқ маълумот бериш мақсадида кўргазмали қуроллар, плакатлар, шоира китобларидан фойдаланилди. Фан ўқитувчиси янги педагогик технологиялар асосида мавзуни ўқувчиларга батафсил тушунтиришга ҳаракат қилди. Дарс давомида ўқувчилар севимли шоиранинг умр йўли, гўзал шеърияти билан танишдилар. 

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Зулфия шеърияти табиатга ҳамда унинг ажралмас қисми ва юқори чўққиси бўлмиш одамзотга нисбатан ҳаяжонли севги билан бурканган. Унинг шеърларида табиат оч рангларда, ёрқин бўёқ ва тимсолларда гавдаланади.

Ўқитувчи дарс давомида Зулфиянинг ижодий камолотида ўзбек ва рус мумтоз адабиёти, халқ оғзаки ижодиёти ва жаҳон адабиёти анъаналарининг роли бениҳоя бўлганини алоҳида таъкидлади. Шоира “Шеърлар” ва “Қизлар қўшиғи” каби поэтик асарларини она-Ватан ва унинг дала, чўлларида меҳнат қилаётган пахтакорлар, механик, тракторчи қизларнинг қайноқ ҳаётларига бағишлагани тўғрисида гапириб, ўқувчиларнинг қизиқишларини янада оширди. Шунингдек, уруш даврида шоиранинг “Уни Фарҳод дер эдилар”, “Ҳижрон кунларида” каби тўпламлари, тўпламдаги шеърлар ватанга муҳаббат, душманга нафрат ва ғалабага ишонч руҳида яратилганлиги билан характерли эканлиги хусусида тўлқинланиб сўзлади.

Зулфиянинг “Менинг Ватаним”, “Бизни кут” каби умидбахш шеърлари уруш даври ўзбек шеъриятининг жанговар руҳини ифодаловчи асарлари қаторидан ўрин олиб, ҳалига қадар ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини айтиб ўтди. Очиқ дарс ниҳоятда қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтди.

Шундан сўнг, мактабнинг 7-синф ўқувчилари иштирокида Зулфияхоним таваллуди муносабати билан бадиий кеча ўтказилди. Кеча давомида ўқувчилар фаол иштирок қилишиб, севимли шоиранинг бой ижод намуналарини, гўзал шеърий сатрларини ифодали ўқиб бердилар. Тадбирда баҳор тароватини, байрам шукуҳини бағишловчи куй ва қўшиқлар ҳам ижро этилиб, барчага хуш кайфият улашилди.

Зулфиянинг олижаноблик, жасорат, ҳаққоний халқ ғурури, табиат ва инсонга нисбатан самимий туйғулар ва ҳурмат, бой ранглар ва кутилмаган янги тимсоллар билан бажарилган лирикаси, китобхон қалбини ларзага келтиради, инсониятнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга ўқувчилар қалбида ҳам ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни янада орттиради.

Дарҳақиқат, Зулфияхоним етук шоира, садоқат ва вафо тимсоли сифатида бутун ўзбек аёллари учун намуна бўла олади. У нафақат адабиётимиз ва шеъриятимизда, балки халқимизнинг хотирасида абадий яшамоқда.

А.Қозоқова, 65-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019