АМУДАРЁ ТУМАНИДА ЁШЛАР ФОРУМИ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилик қисмини ташкил этувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш орқали жисмоний фаол, зарарли одатлардан сақланишига эришиш, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўқиб, интилишга руҳлантиришга улкан эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадларга хизмат қилувчи турли тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари ўтказилаяпти.
Муҳтарам Юртбошимизнинг 2020 йил 29 декабрь кунги олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан ҳам ёшлар таълим тарбиясига, уларнинг илмли, юксак маънавиятли шахслар бўлиб мустақил ҳаётга дадил кириб келишига эришиш юзасидан кўламдор вазифалар белгиланган эди. Мурожаатномадаги ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари туман, шаҳар бўлимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Давлат дастури ижросини таъминланишини назорат қилувчи махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилди, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, ёрдамга муҳтожларига амалий кўмак кўрсатилиб, уларнинг бандлигини таъминланиб, даромад топишларига шароит яратилмоқда.
Деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга ер майдонлари ажратилаётгани, “Ҳар бир ишбилармон – ёшларга таянч”, “Ёшлар – 1+1” лойиҳалари асосида ёшлар тадбиркорликка, касб-ҳунарга ўқитилмоқда.
Жорий йилнинг 11 март куни Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан туманимизда ўтказилган “Ёшлар форуми” ҳам туманимизда амалга оширилаётган янгиланишлар, бунёдкорликлар билан ёшларни таништириш, уларнинг давлатимиз ғамхўрликларига муносиб бўлишларига эришиш, яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар бериш, спортга кенг жалб қилишга қаратилди.
Аввало форум иштирокчиларига тадбир мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилгач, улар Ёшлар меҳнат гузари фаолияти билан таништирилди, Олмазор маҳалласида қад ростлаган “Street Workout” майдончасида бўлдилар ва ёшларнинг спорт соғломлаштириш машқларини бажаришлари учун ўрнатилган жиҳозлар билан танишдилар.
Маълумки, сузиш спорти инсон саломатлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Буни инобатга олган ҳолда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида қурилиб, фаолият кўрсатаётган сузиш ҳавзасида кўплаб ёшлар спортнинг ушбу тури билан шуғулланишаяпти ва иқтидорини юксалтираяпти.
Форум доирасида сузиш спорти билан шуғулланаётган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақани барча иштирокчилар қизиқиб томоша қилдилар.
Қиличбой овулида ҳудуд қизлари ўртасида ўтказилган мини футбол мусобақасида 5та жамоа қатнашди ва кескин курашлар остида ўтгани туфайли Форум иштирокчиларига завқ-шавқ бағишлади.
Шунингдек, тадбир режасидан ўрин олган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси Қиличбой маданият марказида бўлиб ўтди. Холимбег овули ҳудудидан “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ишсиз ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди ва бандилиги таъминланди.
Форум доирасидаги барча тадбирлар давлатимизнинг ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш борасидаги ғамхўрлигининг ёрқин намунаси бўлди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶