ЖАҲОН СИЛ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Шу йил 24 март куни Манғит шаҳри марказидаги Истироҳат боғида Жаҳон сил касаллигига қарши кураш куни муносабати билан катта тадбир ўтказилди. тадбирда иштирок этган Тиббиёт бирлашмаси ходимларитомонидан сил касаллигининг юқиш йўллари ва унинг профилактикаси, жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш кабилар тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, Саломатлик маркази шифокорлари Ж.Явкашев, Т.Саидовалар сил касаллигига қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида Республикамизда, туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли профилактик чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритдилар. Сил касаллигига қарши кураш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда туман Кўп тармоқли марказий поликлинкасининг фтизиатрия бўлими мудираси Г.Абдуллаева, Тиббиёт бирлашма спорт тарғиботчиси, Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ижрочи директори И.Нуримбетовлар ҳам ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган имкониятлар хусусида гапирдилар.
Тадбир давомида фуқаролар йиғинлари маъсуллари, фаоллари иштирокида соат 10.30 дан 12.00 гача “Ассалом тонг” нафас гимнастикаси машқларини бажариш ва 5 километрга фаол юриш оммавий тадбирларини ўтказиш режалаштирилгани, мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди. Сўнгра нафас гимнастикаси ва 5 километр масофага фаол юриш машқи бошланди.
Тадбир иштирок этган фуқаролар ўз соғлигига эътиборли бўлиш, шунингдек, сил касаллиги, ундан сақланиш йўллари тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлдилар.
Ж. Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶