14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:30
Сиёсат 👁 286

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 30-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 30-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

2021 йил 26 март куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 30-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессияга туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раислик қилди.

Кун тартибига ҳавола қилинган биринчи масала, яъни судлар томонидан фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда одил судловни амалга оширишга доир  2021 йилнинг январь-февраль ойларидаги фаолияти тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродовнинг ахбороти тингланди.

2021 йилнинг январь-февраль ойлари давомида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судига жами 23 шахсга нисбатан 20 та жиноят иши, жами 279 шахсга нисбатан 231 та маъмурий ишлар келиб тушган ва кўриб чиқилган.

Сессия кун тартибига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги “Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси ҳақидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Жасур Наримов ахборот бериб ўтди.

Ахборотда таъкидланганидек, жорий йилда туманимизнинг 16 та овул ва маҳаллалари ҳудудидаги умумий қиймати 7 млрд 800 млн сўмлик 49 км узунликдаги электр тармоқларини тортиш, 14 та трансформатор пунктларининг ҳолатини яхшилаш, 1 минг 105 та электр симёғочларини янгилаш режалаштирилган.

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 2,2 км газ тармоқларини реконструкция қилиш, 1 та газ тақсимлаш пунктини мукаммал таъмирлаш, 230 та газ тақсимлаш пунктларини тафтиш қилиш, 35 км газ қувурларини зичликка синаш, 15,8 км ер ости газ қувурларининг ҳолатини текшириш ва 5 км газ тармоқларини бўёқ қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала, яъни “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида “Амударётумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Жасур Ерметов ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, туман бўйича 13210 та хонадонга замонавий газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 582 та хонадонга “ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари якунига етказилган.

Кун тартибига киритилган “Туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан туман Ирригация бўлими бошлиғи Жамол Ражабов ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2021 йилда шўр ювиш даври учун ажратилган сув лимити сув истеъмолчиларига ўн кунликлар бўйича тақсимланиб, сув истеъмолчилари уюшмаси билан сувдан фойдаланиш бўйича шартномалар тўлиқ тузилган. Ирригация бўлими ва сув истеъмолчилари уюшмаси ўртасида 328 та сувнинг доимий ҳисоб-китоб журналлари ташкил этилган. 2021 йилги шўр ювиш даври учун туман бўйича 157,5 млн куб метр сув лимити белгиланган бўлиб, амалда 121,3 млн. куб метр сув истеъмолчиларга етказиб берилди. Ушбу олинган сув миқдори билан 24 минг 142 гектар майдон суғорилган бўлиб, сувдан фойдаланиш коэффициенти 0,91 ни ташкил қилмоқда.

Шундан сўнг, Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда бўш турган директор лавозимларига ўтказилган танлов якунлари бўйича   номзодларга келишим бериш масаласи кўриб чиқилди.

Маълумки, 2020 йил 6 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Фармоннинг 11-бандига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб, умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий этилган.

Сессияда тумандаги 9-, 18- ва 25-сонли мактабларда директор лавозими вакант ҳисобланиб, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу вакант директор лавозимлари учун эълон берилганлиги, танловда иштирок этиш учун талабгорлар ариза билан мурожаат этганлиги, номзодларнинг ҳужжатлари, уларнинг белгиланган малака талабларига мослиги ўрганиб чиқилганлиги ҳамда бир неча номзодлар туман Кенгаши сессиясига кўриб чиқиш учун тавсия этилганлиги маълум қилинди.

Мактаб директори лавозимига номзодлар келгуси 3 йил ичида мактабда таълим сифатини яхшилаш бўйича ўзларининг дастурларини депутатлар эътиборига ҳавола қилди. Тақдимотлардан кейин депутатлар яширин овоз бериш орқали энг муносиб номзодларни танладилар.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра “Қизилчоли” маҳалласидаги 9-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига Якубов Шухрат Қурбонбоевич, Амир Темур овулидаги 25-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига Джаббаров Аманмурод Гаипович ва “Қипчоқ” овулидаги 18-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига Раджапов Ибрагим Арзимбетовичлар номзоди муносиб деб топилди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019