29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:21
Фан ва таълим 👁 529

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ  28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ўтказиладиган очиқ дарс-машғулотлари нафақат ўқувчиларнинг янги мавзу бўйича билим ва кўникмаларини, балки ўқитувчининг ҳам маҳоратини ошириш имконини беради. Чунки, ўқитувчи очиқ дарсга тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиб, дарс мавзусининг ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун бор маҳоратини ишга солади, слайдлар орқали мавзуни тўла очишга ҳаракат қилади ва савол-жавоблар услубидан фойдаланиб, дарсни мукаммаллаштиради. Қўшимча адабиётлардан фойдаланган ҳолда ўз тажрибасини ҳам бойитади.

Жорий йилнинг 9 апрель санасида 38-сонли мактабнинг 3 “А” синфида тажбирали ўқитувчи Раъно Авазмуродова томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция – менинг бахтим” мавзусида очиқ дарс-машғулоти ўтказилди. 35 йиллик педагогик тажрибага эга бўлган тажрибали бошланғич синф ўқитувчиси Раъно  Авазмуродова мактаб педагогика жамоасининггина эмас, балки туман ХТБга қарашли умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлар ўқитувчилари орасида ҳам ўзига хос обрўга эга педагоглардан саналади. У ҳар бир дарсини ўқувчиларда креатив фаолликни ошириш, боланинг дунёқарашини шакллантиришда замон тараққиётига мутаносиб усуллардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни ёшлигиданоқ жамиятдаги ижобий ўзгаришларга ўз шахсий муносабатини билдира олиш, эркин фикрлаш руҳида тарбиялашга ҳаракат қилади.

“Конституция - менинг бахтим” мавзусидаги очиқ дарсда 27 нафар ўқувчи, 38-сонли мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар иштирок этишди. Ушбу мавзуда ташкиллаштирилган очиқ дарснинг мақсади ва ундан кутиладиган натижалар, аввало, ўқувчиларнинг ўзлари туғилиб-ўсган муқаддас замин ҳақидаги тушунчаларини янада бойитиш, Қорақалпоғистон Республикасининг мамлакат иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маданий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, шунингдек, давлат мадҳияси, давлат рамзлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Асосий Қонуни – Конституциясида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчлар хусусида ўқувчиларга кенг тушунтиришлар бериш орқали улар қалбида ватанпарварлик, халқпарварлик, миллатлараро тотувлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эгадир.

Дарс  жараёнида ўқитувчи Ўзбекистон ичра суверен Республика – Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг ҳар бир моддасининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни хусусида слайдлар орқали ўқувчиларга батафсил маълумотлар берди. Шундан сўнг “Конституция – менинг бахтим” мавзусида ўқувчиларнинг креатив фикрлаш қобилиятини синовдан ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистоннинг ўз давлат мадҳияси, давлат рамзлари юзасидан ўқувчиларга саволлар берди. “Давлат мадҳиясининг муаллифи ким?”, “Мадҳиянинг мазмун-моҳияти, ғояси ҳақида нималарни биласиз?”, “Давлат рамзлари нимани ифодалайди?” каби саволларга ўқувчилар ўз жавобларини, содда ва тушунарли қилиб ифодалаб бердилар.

Дарснинг “Конституция билимдонларини аниқлаймиз” деб номланган қисми янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Бунда ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда конституция боблари ва моддалари бўйича бир-бирларига саволлар бериб, синфдош синфдошнинг билимини синовдан ўтказиш имконияти яратилди. Болалар ҳар бир модданинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида маълумотлар беришиб, савол-жавоблар асносида бири-биридан ўргандилар ва бири-бирига ўргатдилар. Ҳар бир савол жавобсиз қолмаганидан аён бўлдики, очиқ дарс ўз олдига қўйган режа ва мақсадни тўла-тўкис адо этди.

Дарс-машғулот жараёнида ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда Конституция моддаларининг инсон ҳаётида тутган ўрнини ҳаётий мисоллар тариқасида ифодалашга ҳаракат қилдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг аҳамиятини тўла англаб етдилар.

Очиқ дарс таҳлилида мактаб директори Баҳром Болтабоев, ўқув ишлари бўйича мактаб директорининг ўринбосари Ойбек Бобожоновлар Р.Авазмуродова томонидан ташкиллаштирилган мазкур дарс-машғулотини кенг оммалаштириш, мактабнинг барча бошланғич синфларида ҳам айнан ана шундай мавзуда очиқ дарслар ташкил этиш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Шу билан бирга Раъно Авазмуродованинг дарс ўтиш маҳоратига, интилувчан ва ташаббускорлигига юқори баҳо бердилар. Дарс таҳлилига бағишланган қисқа фикр алмашув жараёнида очиқ дарсни кузатиб борган мактаб ўқитувчилари ҳам Р.Авазмуродованинг муваффақиятли дарс ўтганини таъкидладилар.

Шунингдек, пандемия шароитида фарзандларининг дарс-машғулотларини тўлиқ ўзлаштиришларида фидойилик кўрсатгани, онлайн дарсларни узлуксиз ташкил этгани учун бир гуруҳ ота-оналар Р.Авазмуродовага миннатдорчилик билдирдилар.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026