БОБУР НОМЛИ ОВУЛ ҲУДУДИДАГИ ИШСИЗ ЁШЛАРГА ЭКИН ЕРЛАРИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ
Республикамизнинг барча ҳудудларида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Амударё туманида ҳам фермер хўжаликлари ҳудудидан ерлар ажратиб берилиб, ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар масалаларига бағишлаб, жорий йилнинг 27 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бобур номли овул ҳудудидаги «Абдулла» фермер хўжалигида 16 нафар ишсиз ёшларга ерлар бўлиб берилиб, сертификатлар тарқатилди. Ушбу ер ажратиш ва сертификат тарқатиш тадбирида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Нурбек Камолов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бош мутахассиси Сардор Курабоев, Бобур овул фуқаролар йиғини раиси Гулбаҳор Рейимова ҳамда овулдаги ишсиз ёшлардан 16 нафари қатнашишди.
Тадбирда масъуллар ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда маҳсулот етиштириш ҳамда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг, “Ёшлар дафтари”га киритилган ушбу ёшларнинг ҳар бирига 0,2 га ер майдони ажратилди.
Шу ернинг ўзида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, ерга ишлов бериш, ер унумдорлигини ошириш ва бошқалар тўғрисида керакли маълумотлар бериб ўтилди. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Нурбек Камолов бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар, айниқса, уларни иш билан таминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида кенг тўхталиб ўтди. Айниқса, ҳозирда турли лойиҳалар доирасида кредитлар ажратиш, шу орқали ёшларни ишбилармонлик ва кичик тадбиркорликка жалб этиш кенг йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.
Маълумки, мамлакатимиз аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.
Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган ишлар натижасида ёш тадбиркорлар сони ортаётгани, уларнинг давлатимиз бюджетига қўшаётган ҳиссасини алоҳида такидлаш жоиз.
Тадбир давомида сув, ўғит ҳамда техника ёрдами борасидаги муаммолар муҳокама қилинди. Ўз навбатида ёшлар ҳам ўзларига ажратилган ерлардан унумли фойдаланиб, маккажўхори экишни, пишиб етилганидан сўнг ҳам дон, ҳам ем-хашак маҳсулотларини халққа етиштириб беришни режалаштиришаётганини, шу билан бирга яхшигина даромад топиб, ўз оилаларига моддий ёрдам беришларга имконият яратилганидан мамнунлигини билдиришди.
Экин майдонлари ажратиб берилиб, бандлиги таъминланаётган ушбу ёшлар ҳам зиммаларидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда мутасадди ташкилотлар ва халқимиз ишончини оқлаб, ўз оиласига даромад келтириш билан бирга юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишади.
Комронбек Камолов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶