Қишлоқ хўжалиги
👁 2,214
Ҳосил ҳудуднинг ўзида қайта ишланади
Қорақалпоғистонлик пиллакорлар давлатга ҳосил топшириш шартнома режасини ортиғи билан бажарди.
Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиётимизнинг муҳим бўғини бўлган қишлоқ хўжалиги, жумладан, пиллачилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис тармоқда юқори самарадорликка эришилмоқда.
Жорий йилда ҳудудда 1 минг 452 фермер хўжалигида 14 минг қути ипак қурти парваришланиб, шартномада белгиланган 810 тонна ўрнига 820,4 тонна юқори сифатли пилла топширилди. Амударё, Элликқалъа ва Кегейли туманлари пиллакорлари биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажарди.
– Мўл ҳосил етиштиришда мустаҳкам озуқа базаси яратилгани муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси "Пилла” акциядорлик бирлашмаси раҳбари Баҳодир Эрназаров. – Эрта баҳордан мавжуд 2 минг 578 гектар майдондаги тутзорлар, шунингдек, қаторлаб экилган 2 миллион 567 минг туп тут дарахти барча агротехник қоидалар асосида ўз вақтида озиқлантирилди, қондириб суғорилгани туфайли етарли миқдорда озуқага эга бўлдик. Етиштирилган ҳосилнинг қарийб ҳаммаси ўзимизда қайта ишланиб, ип-калава ва тайёр маҳсулот ҳолида харидорларга етказиб берилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶