12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:22
Иқтисодиёт 👁 916

Амударёда медиа-тур давомида ҳудуднинг улкан салоҳияти намоён этилди

Амударёда медиа-тур давомида ҳудуднинг улкан салоҳияти намоён этилди

Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, янги инвестицион лойиҳалар ҳамда ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Жўқорғи Кенгес ташаббуси билан республика миқёсида фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар, телеканаллар мухбирлари ва вайнерлар иштирокида Амударё туманида медиа-тур ташкил этилди. Мазкур медиа-тур нафақат туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш, балки ҳудуднинг иқтисодий имкониятлари, саноат салоҳияти ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларнинг амалий натижаларини ўрганиш имконини берди.

Медиа-тур иштирокчилари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини ўзаро боғлаб турган Амударё устидаги автомобиль ҳамда темир йўл кўприги билан танишдилар. Ушбу муҳим транспорт иншооти икки ҳудуд ўртасидаги иқтисодий ва логистика алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Журналист ва блогерлар томонидан кўприк ҳудудида фото ва видеолавҳалар тайёрланиб, унинг транспорт тизимидаги ўрни ҳамда ҳудуд ривожига қўшаётган ҳиссаси кенг ёритилди.

Медиа-тур иштирокчилари Жайхун овулида фаолият юритаётган “Нукус-Дилиша” МЧЖга қарашли ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Корхонада замонавий технологиялар асосида сифатли маҳсулотлар тайёрланаётгани, маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш орқали ички бозор эҳтиёжларини қондиришга муносиб ҳисса қўшилаётгани қайд қилинди. Бундай корхоналар нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуд иқтисодиётини мустаҳкамлашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Медиа-тур иштирокчиларида катта таассурот қолдирган навбатдаги манзил 13 миллион АҚШ доллари маблағи эвазига бунёд этилган “Манғит сув тозалаш” иншооти бўлди. Мутахассисларнинг маълумот беришича, мазкур йирик лойиҳа жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Иншоотнинг асосий вазифаси Амударё тумани аҳолисини сифатли ва тоза ичимлик суви билан таъминлашдан иборат.

Лойиҳанинг техник имкониятлари ҳам эътиборга молик. Мазкур иншоот кунига 40 минг куб метр ичимлик сувини тозалаш қувватига эга. Айни кунларда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланган бўлиб, станция замонавий сув тозалаш технологиялари билан жиҳозланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, туманда марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 80 фоизга етади. Бу эса минглаб аҳоли хонадонларининг турмуш сифатини яхшилаш, санитария-гигиена шароитларини янада мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга хизмат қилади.

Медиа-тур иштирокчиларининг кейинги манзили Навоий маҳалласида жойлашган кичик саноат зонаси бўлди. Бу ерда фаолият юритаётган корхоналар ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.

Хусусан, “Ботир Хонқа” МЧЖнинг ичимлик суви ва шарбат қадоқлаш идишларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ўрганилди. Умумий қиймати 2 миллиард 632 миллион сўмни ташкил этувчи мазкур лойиҳа натижасида 10 та янги иш ўрни яратилган. Корхонада замонавий ускуналар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳудуддаги ички бозор талабини қондириш билан бирга, келгусида экспорт салоҳиятини ҳам кенгайтириши кутилмоқда.

Медиа-тур давомида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Равшанбек Юлдузхон” МЧЖ ҳамда сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Kamron Gold Media” МЧЖ фаолияти ҳам ўрганилди.

Мазкур корхоналарда бугунги кунда 33 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган бўлиб, улар орасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва илгари ишсиз бўлган фуқаролар ҳам бор. Бу эса корхоналарнинг нафақат иқтисодий, балки муҳим ижтимоий аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Корхоналарда 10 дан ортиқ турдаги сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар куни 600 литрдан ортиқ сут қайта ишланиб, истеъмолчиларга етказиб берилади. Айниқса, маҳсулотларнинг тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига шартнома асосида етказиб берилаётгани болаларнинг сифатли ва табиий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишига хизмат қилмоқда.

Медиа-тур давомида журналист ва блогерлар Амударё туманида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижалари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Янги саноат корхоналари, замонавий инфратузилма объектлари, ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳалар ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳудудда изчил тараққиёт жараёнлари давом этаётганини яққол намоён этди. Бугунги Амударё — бу нафақат қишлоқ хўжалиги ҳудуди, балки замонавий ишлаб чиқариш, инвестициялар ва янги ташаббуслар марказига айланиб бораётган маскандир. Энг муҳими, амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа ва бунёдкорлик ишлари инсон манфаатлари, аҳоли фаровонлиги ва ҳудуднинг барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026