29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:23
Фан ва таълим 👁 355

Давлат тест маркази директори Мажид Каримов амударёлик ёшлар билан учрашди

Давлат тест маркази директори Мажид Каримов амударёлик ёшлар билан учрашди

Ёш авлоднинг замонавий андозалар асосида таълим олиши ҳамда жамият ривожи учун билимли, етук мутахассисларни тайёрлаш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб вазифаси ҳисобланади. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ёшларнинг илм-у фанга қизиқишларини, олий таълимда таҳсил олиб, танлаган йўналишлари бўйича касб эгаллашга бўлган иштиёқларини янада кучайтирмоқда.

Бу борадаги Президент Фармонлари, Қарорлари ва ҳудудларга ташрифлари доирасида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш ҳамда Халқ қабулхоналарида бўлиб, Давлат тест маркази фаолиятига оид масалалар юзасидан фуқароларни шахсан қабул қилиш мақсадида шу йил 20-22 апрель кунлари оралиғида Давлат тест маркази директорининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хизмат сафари ташкил этилиши белгиланган эди. Шунга кўра Қорақалпоғистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори, техника фанлари доктори Мажит Каримов ташриф буюриб,  қизил тоифага кирувчи умумтаълим мактаблари жойлашган маҳаллаларда мактаб битирувчилари, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ва фуқаролар билан учрашувлар ўтказди.

21 апрель куни ушбу ташриф доирасида туманимизда ҳам Тўлқин овулидаги 33-сон умумтаълим мактабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори, техника фанлари доктори Мажит Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Мурадбай Жуманов, Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикасидаги бўлими бошлиғи  Музаффар Абдуллаевлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман Халқ таълими бўлими масъуллари, мактаб директори, ўқитувчилари, битирувчи ёшлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Ёшлар билан мулоқот, мурожаатларни шахсан кўриб чиқиш учун ташкил этилган йиғилишни Амударё тумани ҳокимининг  Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметов очди ва олиб борди.

Давлат тест маркази директори Мажит Каримов бу каби учрашувлар чекка ҳудудларда ҳам ўтказилаётгани, учрашувларда олий таълим муассасаларига ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида кутилаётган ўзгариш ва янгиликлар билан таништирилаётгани хусусида сўзлаб, умумтаълим фанларидан миллий тест тизимининг жорий этилиши масалалари бўйича атрофлича маълумотлар бериб ўтди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталар экан, охирги йилларда кириш тест синовларида шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилган амалий ишлар тўғрисида батафсил сўз юритди.

Шунингдек, учрашувда Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти, аҳамияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Ундан ташқари, Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 12 октябрдаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг  2021 йил 7 мартдаги тегишли баёнида белгиланган вазифалар ҳам кенг тушунтирилди.

Мазкур қонун ҳужжатлари билан олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиҳон топшираётган абитуриентларга бир қатор имконият ва имтиёзлар белгилангани, чет тили фанларидан миллий ва халқаро сертификатларнинг татбиқ этилганлиги, “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги қарор асосида умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий қилинаётганлиги юзасидан батафсил маълумот берилди.

Учрашув давомида ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан белгиланган қабул квоталари, бериладиган имтиёзлар, олий ўқув юртига кириш учун бу йилги тест синовлари ўтказилиши тартиби кабилар бўйича берилган саволларга мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тўлиқ жавоблар қайтарилди. Шунингдек, Амударё туманидаги таълим муассасалари томонидан Давлат тест маркази билан доимий ишлаш йўлга қўйилиши белгилаб олинди.

Давлат тест маркази масъуллари томонидан ўтказилган мазкур учрашувда мактаб битирувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар бу йилги тест синовлари ҳақидаги керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026