“АДЛИЯ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Маълумки, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди ва бу борадаги Давлат дастури қабул қилинди.
Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида шу йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар ўртасида фаол фуқаролик позициясини шакиллантириш, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш, уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш каби вазифаларни қўйилди. Мазкур топшириқ ижроси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида ўтказилаётган ҳуқуқий акция доирасида Давлат хизматлари маркази туман бўлимида “Адлия ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
24 июнь куни ўтказилган ушбу тадбир туман Адлия бўлими томонидан ташкил қилинди. Унда ёшлар, ОАВ, “Мадад” нодавлат ва нотижорат ташкилоти, Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирок этди. Мазкур тадбирда ёшлар соҳасида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳамда яқинлашиб келаётган сайлов жараёнлари, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидоийлик ҳиссини қарор топтириш каби мавзуларда сўз юритилди.
Тадбир якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, ида Адлия бўлими ходимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Юридик техникуми ўқувчилари томонидан ёшлар ҳуқуқларига оид буклетлар тарқатилди.
М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶