Амударё туманидаги секторларда аҳоли мурожаатлари бўйича сайёр қабуллар ўтказилди
27 июль куни Амударё туманидаги секторларда аҳоли мурожаатлари бўйича сайёр қабуллар ташкил этилди.
2-сектор ҳудудидаги Дўрман овулида аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман прокурори, сектор раҳбари Жавлон Муфтуллаев, муассаса ва ташкилотлар масъуллари ҳамда овул аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Қабул жараёнида фуқаролардан 15 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлардаги масалалар овулдаги йўллар, кўприклар, электр симёғочларини таъмирлашга, банлигини таъминлашга, электр ҳисоблагич ўрнатишда, 20-сонли мактаб кутубхонаси ва ошхонасини таъмирлаш ҳамда фаоллар зали қурилишида, жой ўрин олишда амалий ёрдам бериш мазмунида бўлди. Мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишиб олинди.
Шунингдек, аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадидаги сайёр қабул тумандаги 3-сектор ҳудудига қарашли Бобур овулида ҳам ташкил этилди. Овул фуқаролар йиғини биносида ўтказилган қабул жараёнига аҳоли вакиллари катта қизиқиш билан иштирок этдилар. Мутасаддилар инсонларни қийнаётган муаммоли масалаларни тингладилар ҳамда муроаатларни қабул қилдилар. Сайёр қабулда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, сектор раҳбари Улуғбек Худайберганов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов ҳамда аҳоли вакиллари қатнашдилар.
Сайёр қабулда 31 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Қабул жараёнида ички ишлар, кадастр, ер, моддий ёрдам, кредит, тиббиёт, бандлик масалалари бўйича мурожаатлар ўрганилди. Муаммоли масалалар тегишлича ҳал қилинадиган бўлди. Қатор мурожаатлар шу ернинг ўзида ечимини топди. Жумладан, Муҳаббат Абдухаликованинг 2-гуруҳ ногирони бўлган фарзандига бир марталик моддий ёрдам пули олиш ҳақидаги, "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи Назокат Жумамуратованинг жисмоний имконияти чекланган фарзандига компютер олиб беришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
4-сектор ҳудудидаги Навоий маҳалласида ҳам инсонларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, сектор рахбари Айдос Сеитов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъмур Темирбаев хамда масъул идора ва ташкилотлар мутасаддилари, аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
Ўтказилган сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган қатор муаммолар ва турли соҳалар бўйича таклифлар ўрганилди. Муаммоли масалалар асосан ишсизлик, электр таъминоти, ободонлаштириш ва ички йулларни таъмирлаш мазмунида бўлиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли идора ва ташкилотларга топшириклар берилди. Масъуллар аҳоли мурожаатларини жойига чиқиб, уйма-уй юрган ҳолда ўргандилар.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶