Вакцинация ҳамда эмланишнинг афзалликлари ҳақида матбуот анжумани ўтказилди
Бутун дунё аҳолисини саросимага солишда давом этаётган коронавирус пандемияси хавфини камайтириш, COVID-19 тарқалишига қарши курашиш, унинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар янада кучайтирилмоқда. Мамлакатлар тараққиётига асосий тўсиқ бўлаётган пандемияни енгишда энг асосий омил бу - аҳолини коранавирусга қарши эмлаш, яъни вакцинацияни оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Бугуннинг энг долзарб масаласи - аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг аҳамияти ва вакцинациянинг афзалликларини тушунтириш-тарғибот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 30 июль санасида Амударё туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси фаоллар залида ташкил этилган матбуот анжумани “Амударё туманида коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда эмланишнинг афзалликлари” мавзусида ўтказилди.
Матбуот анжуманида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиолог шифокори Гулшод Тожибоева, Оналик ва болалик бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Гулшод Юсупова, тиббиёт бирлашмаси иммунологи шифокори Дилбар Оллоберганова, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари вакиллари, журналистлар ҳамда қизиқувчилар иштирок этдилар.
Матбуот анжуманини туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Чарос Арслонова очди ҳамда олиб борди. Ануманда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиологи Гулшод Тожибоева туманда аҳолини вакцина билан эмлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Эпидемиолог Гулшод Тожибоеванинг эмлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусидаги маълумотларини йиғилганлар катта қизиқиш билан тингладилар. Шундан сўнг анжуман иштирокчилари маҳаллий ОАВ вакиллари, журналистлар масъулларга вакцинация борасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Шифокорлар берилган саволларга тўлиқ, мисоллар билан жавоб бердилар.
Матбуот анжуманида “Амударё телеканали” ходими Хосият Айтбоева вакцинанинг инсон организмига таъсири, эмланиш орқали вирусга қарши иммунитет қанча вақтгача организмда сақланиши хусусида, ёш журналист Лайло Алимова вакцина айнан 18 ёшдан юқори бўлган инсонларга қилинишининг сабаби ҳамда аҳоли эмланаётган 3 хил вакцинанинг бир-биридан қандай фарқ қилиши хусусида саволлар бердилар. Шифокорлар саволлар юзасидан керакли тушунчалар бердилар.
Шифокорларнинг қайд этишича, шу кунга қадар аҳоли орасида эмлаш амалга оширилгандан сўнг организмга салбий таъсир қилиши ҳолатлари учрамаган.
Юртдошларимизни вакцинациянинг нафақат ўзи, балки яқинларини коронавирусдан ҳимоя қилишда энг асосий омил эканлигини тўғри англаб етган ҳолда, эмлаш жараёнида иштирок этишга чақирамиз. Зеро, ҳар бир киши ўз саломатлиги учун энг биринчи навбатда ўзи масъул. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланинг!
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶