14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:47
Фан ва таълим 👁 192

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИДА “КЕЛАЖАК ЮЛДУЗЛАРИ” ХЭШТЕГИ ОСТИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИДА “КЕЛАЖАК ЮЛДУЗЛАРИ” ХЭШТЕГИ ОСТИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Баркамол авлод юрт келажагини яратади. Ёшларнинг таълим-тарбияси келажагимиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлганлиги боис мамлакатимизда уларнинг пухта таълим-тарбия олиши учун қулай шароит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёш авлодга таълим-тарбия бериш билан бирга касб-ҳунар тўғрисида илк кўникмалар ҳосил қилишларини таъминлаш мақсадида ҳам мактаб таълимидан ташқари имкониятлар яратилмоқда.

Бу борада Амударё туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида қилинаётган ишларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Халқ таълими тизимининг муҳим таркибий бўлагига айланиб улгурган тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантириш,  уларни миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мероси  асосида тарбиялашга жиддий ёндашилади. Ижодкор, қизиққан  соҳаси бўйича  янгиликларни яратишга тайёр ўқувчилар шу мактаб тўгаракларида илк касбий кўникмаларни ўрганади.

4 август куни мазкур мактабда “Юксалиш ойлиги” доирасида “Келажак юлдузлари” хэштеги остида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон Ражабова, туман Маданият бўлими ходимлари Анвар Худойберганов, Насиба Эшчонова, Ойбек Бегимовлар қатнашишди.

Туманимиз маданият тизимда кўп йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган тажрибали ходимлар ёшларга маданият ва санъат, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қаратилаётган юксак эътибор, яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб бердилар.

Маданият ва санъатнинг жамият ривожидаги ўрни  хусусида сўз юритиб, соҳани ривожлантириш, ҳамда келажак авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш мақсадида ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг фаолияти йўлга қўйилгани, уларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамлангани, бу ўз навбатида юртимиз ёшларининг нуфузли халқаро танловлардаги муваффақиятларига замин бўлаётганини алоҳида таъкидладилар.

Юртимизда маданият ва санъат соҳасида халқаро даражадаги фестивалларнинг ўтказилиши ўзбек маданиятининг асл тарихий илдизларини мустаҳкамлаш ва жаҳонда тарғиб қилинишига хизмат қилаётганини фахру-ифтихор билан эътироф этдилар.

Давра суҳбати давомида «Учқун» ашула  ва  рақс  халқ  ансамбли бадиий раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган хонанда Анвар Худойберганов ўқувчи-ёшларга туман маданият марказидаги  3 та  халқ  ансамбли,  яъни «Учқун» ашула  ва  рақс  халқ  ансамбли, «Офарин» фольклор-этнографик  халқ жамоаси, «Жайҳун  мўъжизаси» анъанавий саҳна  цирк  халқ  жамоалари нафақат туман, балки Ўзбекистон миқёсида таниқлилигини баён этди.

Шу жумладан,  22 йилдан буён фаолият юритаётган “Драма ҳаваскорлик”, Амударё туманига хос бўлган “Масхарабозлик санъати”, “Симли дор ўйинлари ” жамоалари халқимизнинг маънавий   қадриятларини  тиклаш, уларни  асраб-авайлаш  ва  ривожлантириш, муқаддас  динимиз, урф-одатларимизни, тарихий, илмий, маданий  меросимизни  юксалтириш  борасида  тинмай  хизмат  қилаётганини айтиб ўтди.

Тадбирга ташриф буюрган соҳа ходимлари ашулалар, шеърлардан иборат ижод намуналарини ижро этиб, ёшлар билан баҳам кўрдилар. Шунингдек, мактабнинг бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари ҳам мусиқий дастур, ажойиб қўшиқ ва дилрабо рақслар намойиш этиб, тадбирга янада файз киритдилар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019