29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 14:10
Фан ва таълим 👁 593

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Шу кунларда мамлакатимиздаги барча таълим-тарбия муассасаларида янги 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилиб, бошланажак янги ўқув йилида таълим тизимида кутилаётган янгиликлар, инновацион педтехнологик лойиҳалар, жаҳон андозаларига мутаносиб янги услубий тажрибалар ва уларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан ўқув-семинар машғулотлари ва амалий-ўқув тажриба алмашув семинарлари бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 24 август санасида туманимиздаги 55-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган амалий-ўқув семинари ҳам таълим-тарбия соҳасида рўй бераётган янгиликлар, соҳа мутахассисларининг янги тажрибаларига бағишланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йили давомида таълим сифатини ва педагог кадрларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар натижаси ҳамда 2021-2022 ўқув йилида “Таълим сифатини ошириш ва самарадорликка эришиш” мавзусида ўтказилган мазкур Республика амалий-ўқув семинарида Амударё, Тахиатош, Нукус туманлари ҳамда Нукус шаҳар халқ таълими бўлимларининг таълим сифатини мониторинг қилиш бўлими ходимлари, Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича танянч мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари иштирок этдилар.


Замонавий инновацион педтехнологияларни оммалаштириш тажрибаси ва ўқитувчилар билан ишлашишда улар томонидан тавсия этилаётган янгича услуб ва тажрибаларни амалиётга кенг жорий этиш мақсадида ташкил этилган амалий-ўқув семинарини туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмоилов очди ва пандемия шароитида ўтган 2020-2021 ўқув йили якунлари ҳамда бошланаётган 2021-2022 янги ўқув йилида соҳада кутилаётган янгиликлар, туман ХТБ томонидан режалаштирилаётган амалий тадбирлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, кун тартибидаги “Педагог кадрларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирлар” ва “Умумтаълим мактабларининг мактаб рейтинг жараёнига қатнашишнинг аҳамияти ва ундаги вазифалар” хусусида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг таълим сифатини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Ҳамидулла Бегдуллаев, “Халқаро баҳолаш дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар ва таянч мактаблар олдида турган вазифалар” тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг таълим сифатини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси Рахат Ержанов, умумтаълим мактабларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби ва “Халқ таълими ходимларига устама ҳақ белгилашда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юритиш тўғрисида”ги масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг таълим сифатини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси Рустам Узақбергеновлар қизиқарли маърузалар қилдилар.


Амалий-ўқув семинари жараёнида малакали мутахассислар томонидан ўқилган маърузалар, берилган таклиф ва тавсиялар иштирокчиларда таассурот ва қизиқиш уйғотди ва маърузалар юзасидан музокараларда фаол иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар.
Семинар иштироклари томонидан тушган саволларга масъул мутахассислар батафсил жавоблар бердилар.
Бўлиб ўтган амалий-ўқув семинари 2021-2022 янги ўқув йилини бошлаш арафасида турган умумтаълим мактабларининг мутасаддилари ва соҳа мутахассислари учун тажриба алмашув муҳитини яратгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026