МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАРИГА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТАНИШТИРИЛДИ
Суд тизимида фаолият юритаётган ёшларнинг суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш юзасидан Йўл харитасида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашувлар давомида ёшлар ўртасида коррупция, порахўрлик, мансаб лавозимини суистеъмол қилиш, таъмагирлик каби иллатларнинг олдини олиш ва бу каби иллатларга қарши курашишга ёрдам бериш мақсадида қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар таништирилди. Ундан ташқари, Президентимизнинг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Учрашувда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.
Ж.Уразбоев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶