29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 14:10
Фан ва таълим 👁 449

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев туманимиздаги 56-мактабга ташриф буюрди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев туманимиздаги 56-мактабга ташриф буюрди

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, соҳа ривожи учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи йилдан йилга ортаётганлиги, ёшларимизнинг илм-фан сирларини эгаллашга бўлган интилишларининг кучайиб бораётганлиги фикримизнинг исботидир.

Амударё туманида 2020-2021 йилги ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган битирувчиларининг олий  ўқув юртларига ўқишга кириш кўрсаткичи янада ортди. Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 56-сонли умумтаълим мактаби бу борада энг илғор таълим масканларидан ҳисобланади. Хусусан, 2020-2021 ўқув йилида мактабнинг 11-синфини жами 77 нафар битирувчи тамомлаган бўлиб, шундан 55 нафари, яъни 71,2 фоизи ОТМга қабул қилинди. Мактабнинг Технология фани йўналишидаги 11-“Б” вариатив синфининг 25 нафар битирувчиларидан барчаси, яъни 100 фоизи ОТМга ўқишга кирди. Бундай юқори натижаларни қўлга киритишда мактаб маъмурияти ҳамда ўқитувчиларнинг ҳиссаси беқиёс, албатта.

Жорий йилнинг 6 сентябрь санасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Рустем Реимов, туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳамда тегишли масъуллар 56-сонли мактабдаги “Биринчи қўнғироқ” тадбирига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида мутасаддилар мактаб маъмурияти ҳамда ўқитувчиларини туманда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга қўшаётган тенгсиз ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирдилар ҳамда мактаб бититувчиларининг олий таълимга ўқишга киришда эришган юқори натижалари билан қизғин табрикладилар. Тадбир мобайнида мактабнинг қатор илғор ўқитувчилари ўз касбига масъулият билан ёндашаётганликлари,        ёшларга сифатли таълим-тарбия бериб, уларнинг қобилият ва имкониятларига қараб тўғри йўналиш бераётганликлари, шу орқали мамлакатимизда таълим соҳаси ривожига қўшаётган ҳиссалари учун қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев 56-мактаб директори Орзигул Худайбергановага, мактабнинг Технология фани йўналишидаги вариятив синфларининг синф раҳбарлари Азимбой Сапарбоев ҳамда Хушнуд Чаршамовларга Қорақалпоғистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Айтиш керакки, 2020-2021-ўқув йилида мактабнинг Технология фани йўналишидаги 11-“Б” вариатив синфнининг 25 нафар битирувчиларининг 100 фоизи, 11-“В” вариатив синфнинг 25 нафар битирувчиларининг 22 нафари, яъни 88 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

Мактаб битирувчиларининг Олий ўқув юртларига ўқишга кириш кўрсаткичлари йилдан йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2018-2019-ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тамомлаган 33 нафар битирувчидан 7 нафари, яъни 20 фоизи ОТМга ўқишга кирган бўлса, мактабда 2019-2020 ўқув йилида 10-11-синфларда Технология йўналиши бўйича вариатив синфлар ташкил этилиши ҳисобига бу кўрсатгич 44,7 фоизни ташкил этган. Вариатив синфлардаги битирувчиларнинг 88 фоизи Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

Тадбир мобайнида мутасаддилар мактаб кутубхонасига кўплаб бадиий, илмий адабиётлар совға қилдилар ҳамда мактабнинг 1-синф ўқувчиларига ўқув қуроллари жамланмаларини топширдилар. Масъуллар мактаб жамоасининг келгусида янги марраларни эгаллашларида муваффақиятлар тиладилар. Шундан сўнг “биринчи қўнғироқ” чалиниб, янги ўқув йили бошлаб юборилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026