Амударё тумани бу
Ўзбекистон деб аталган Ватанда жаннатмакон,
Меҳнати-ла эъзоз топган Амударё тумани бу.
Ўғиллари бирин-бири ботирим, деб атаган,
Қипчоқ, Қангли, жам бўлган Амударё тумани бу.
Баланд-баланд карвонларга сарбондир ўғлонлари,
Ғаллакорлик илмида нақ Афлотун деҳқонлари.
Эл дастурин, тартибин севиб қолар меҳмонлари,
Соғлом тизим ишлаб турган Амударё тумани бу.
Бу туманда хиёнат йўқ ғалла-ю пахтага ҳам,
Оилалар фаровон, хиёнат йўқ чорвага ҳам.
Одамлари тежамкор, хиёнат йўқ дарёга ҳам.
Фаровонлик диёри – Амударё тумани бу.
Яхшилик кўрдим бунда, ёмонни кўрганим йўқ.
Ҳақиқатга ошно эл бу, ёлғонни кўрганим йўқ.
Сен-у менга борганни, бўхтонни кўрганим йўқ.
Ёлғон-туҳмати йўқ Амударё тумани бу.
Жамолига кўз тегмасин ҳамда алп камолига,
Ҳар йилгидек сарбон бўлсин Ватаннинг карвонига.
Бошим эгиб раҳмат, дейман шундайин аҳолига,
Эл оғасин эл суяр Амударё тумани бу.
Ш.Қутлимуратов,
туман ИИБ қонунбузарликнинг олдини олиш гуруҳи МТП профилактика нозири, милиция капитани.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶