29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 14:10
Фан ва таълим 👁 393

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИГА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” КИРИБ БОРДИ

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИГА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” КИРИБ БОРДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар маънавиятини янада юксалтириш мақсадида илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг бири ёшлар ўртасида  китобхонлик муҳитини яратиш, интеллектуал билимдон ёшларни шакллантиришда китобнинг аҳамиятини янада ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр-мулоҳаза юритувчи инсонлар бўлиб етишишларини таъминлашдан иборатдир.

Шу мақсадда сўнгги йилларда умумтаълим муассасалари ҳузуридаги кутубхоналар фаолиятини янада жонлантириш, ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонлик тадбирлари, кўрик-танловларини ташкил этиш орқали уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманимизда ҳам умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари ўртасида турли мавзуларда китобхонлик кечалари, “Мен севган адиб”, “Менинг  севимли асарим”, “Энг ёқимли абадий асар қаҳрамони”, “Замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги энг язши асар” мавзуларида иншолар танловлари ўтказилиб, ғолиблар маънавий жиҳатдан рағбатлантириб борилмоқда. Шу баробарида умумтаълим мактаблари ҳузуридаги кутубхонаар, электрон кутубхоналар ҳар йили янги-янги адабиётлар билан бойитиб борилаётгани боис, китобсевар ёшлар сафи тобора ортмоқда.

Жорий  2021-2022 ўқув йилида ҳам ўқувчи-ёшларнинг китобга бўлган маънавий эҳтиёжини қондириш, ўзлари севган ёзувчиларнинг китобларини ҳеч муаммосиз мутолаа қилишларини таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлими томонидан “Китоблар карвони” тадбири ўтказилди. Умумтаълим мактабларидаги кутубхоналар китоб жамғармаларини  янада бойитишни кўзлаб амалга оширилган ушбу тадбир давомида ўқувчи-ёшлар жаҳон ва мумтоз ўзбек адабиёти намоёндалари, шунингдек ҳозирги замон ўзбек ҳамда қардош халқлар адабиётларининг таниқли вакиллари ижод намуналаридан баҳраманд бўлишди.

Тадбир жараёнида “Китоблар карвони” кириб бормаган биронта ҳам умумтаълим мактаби қолмади. Туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмоилов ҳамда Халқ таълими бўлимининг дарсликлар бўйича услубчиси Озод Қидирбоевлар иштирокида амалга оширилган тадбир жараёнида 3 минг 260 та бадиий ва илмий-маърифий китоблар 87 та умумтаълим мактаблари кутубхоналарига бепул тарқатилди.

Тадбирдан мамнун кутубхоналар аъзолари бўлган ўқувчи-ёшлар халқимизнинг севимли фарзанди, йирик давлат ва жамоат арбоби ҳамда жаҳонда таниқли ёзувчи Шароф Рашидов ҳаёти ва серқирра фаолияти, ижод йўли ҳақида ҳикоя қилувчи асарлар, шунингдек, қорақалпоқ болалар адабиёти дурдоналари билан яқиндан танишиш мақсадида китоблар танлаб олдилар.

Бугунги кунда  умумтаълим мактабларининг барчасида кутубхоналар китобсевар ёшлар билан ҳамиша гавжум бўлади. Айниқса, қорақалпоқ болалар адабиёти намуналари, шунингдек, ўзбек, рус, қозоқ адабиёти дурдоналарини севиб мутолаа қилинади.

Дарҳақиқат, китоб – билим булоғи, китоб – келажак шамчироғи. Ўз ҳаётини китоб билан дўст-у қадрдонликда ўтказувчи инсон, шубҳасиз, барча орзуларига етишади. Чунки, китоб орқали ёшликда эгалланган билим тошга ўйилган нақш каби асло ўчмасдир.

Рисолат ИБРАГИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026