29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 14:08
Фан ва таълим 👁 485

36-СОНЛИ МАКТАБДА ХИМИЯ-БИОЛОГИЯ ФАНИДАН ВАРИАТИВ ЎҚУВ РЕЖА АСОСИДАГИ МАШҒУЛОТЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБДА ХИМИЯ-БИОЛОГИЯ ФАНИДАН ВАРИАТИВ ЎҚУВ РЕЖА АСОСИДАГИ МАШҒУЛОТЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ёш авлодни юртга муносиб, жамият келажагига дахлдор, комил инсонлар қилиб тарбиялаш бугунги кундаги долзарб вазифа саналади. Шу боис таълим-тарбия тизими тубдан ислоҳ қилиниб, соҳада муҳим ўзгаришлар, кенг қамровли ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, юртимиздаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан 2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, тажриба сифатида 10-11-синфларда вариатив ўқув режа асосидаги синфлар ташкил этилди ва фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошланди. Соҳа ривожини таъминлаган ушбу тажриба синов белгиланган мактабларда 2019-2020 ўқув йили якунига қадар ўтказилди. Бу ўз навбатида қисқа вақт ичида ижобий самара кўрсатди ва мактабларнинг битирувчиларни олий таълимга қамраб олиш борасидаги кўрсаткичини оширди.

Амударё туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам мазкур ўқув йилидан бошлаб, 10-11-синфлар ўқувчилари учун вариатив ўқув режа асосида дарслар ташкил этилди. Химия-биология фанидан ташкил этилган вариатив ўқув режа асосидаги машғулотлар мактабдаги тажрибали, маҳоратли, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси, талабчан ўқитувчи Райҳон Қаландарова томонидан олиб борилмоқда.

Мазкур мактаб туманимизда 1974 йилда фаолият бошлаган бўлиб, барча даврларда ўқувчиларга кўплаб тажрибали, юксак савияли устоз-ўқитувчилар таълим беришган. Ушбу мактабдан етишиб чиққан билимли, иқтидорли инсонлар турли жабҳаларда хизмат қилиб, жамият тараққиётига ҳисса қўшиб келишмоқда.

Айни пайтда 560 ўринга мўлжалланган таълим масканида 30 та синфда 824 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларга 72 нафар педагог-ўқитувчилар янги педагогик технологиялар асосида таълим беришмоқда. Педагогларнинг 1 нафари олий тоифали, 7 нафари 1-тоифали, 22 нафари 2-тоифали 42 нафари эса мутахассис ўқитувчилардир. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида 8 та фан, 4 та спорт, 2 та ижтимоий-маданий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, ўқувчи-ёшлар барча имкониятларга эга футбол, баскетбол ва волейбол майдончалари ҳамда ёпиқ спорт залида спорт билан шуғулланишади. Мактаб ахборот коммуникация воситалари билан ҳам жиҳозланган.

Сўнгги даврларда ўқувчилар томонидан қўлга киритилган ютуқлар сифатида айтиш мумкинки, ўтган ўқув йилида мактабнинг 8-синф ўқувчиси Бекзод Атамуродов  спортнинг   стол тенниси  бўйича туманда 1-ўринни эгаллади. Кимё фанидан фанлар  олимпиадасининг туман босқичида  мактабнинг 10-синф ўқувчиси  Нозима Ёдгорова 1-ўрин ғолиби бўлди. Она тили ва адабиёт фани бўйича фанлар олимпиадасининг туман босқичида қатнашган 10-синф ўқувчиси  Марям Ўразимбетова 3-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, 11-синф ўқувчиси  Темур Файзуллаев инглиз тили фани бўйича  фанлар олимпиадасининг туман босқичида  3-ўринни эгаллади.

2019-2021 ўқув йилида мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи 18 фоизни ташкил қилган бўлса, мазкур ўқув йилида 26 фоизга етказилди. Мактабда жорий ўқув йилида ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра ташкил этилаётган вариатив ўқув режа асосидаги машғулотлар орқали таълим олувчиларнинг билимлари янада бойитилиб, бу борадаги кўрсаткични юқори кўтариш мақсад қилинган. Машғулотларда ўқувчиларга таълим бераётган Райҳон Қаландарова нафақат 36-сонли умумтаълим мактабида, балки туман миқёсида намунали, билимдон ўқитувчи сифатида ҳурмат-эътиборга эга. Маҳоратли ўқитувчи таҳсилини олган ўқувчилар Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон босқичида фахрли 1-2-ўринларни қўлдан бермай келишмоқда. У таълим соҳасидаги самарали  меҳнатлари ва намунали педагогик фаолияти учун 2005 йил “Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси” ҳамда 2019 йил “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси”  кўкрак нишонлари билан тақдирланган эди. Тажрибали педагог 2018-2019 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида кимё фанидан қатнашди. Танловнинг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичларида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси босқичида муваффақиятли иштирок этди.

Жорий ўқув йилида дарсдаги машғулотлар билан чекланиб қолмай, “Ёш кимёгарлар” тўгарагини ташкил этган Райҳон Қаландарованинг яна бир ўқувчиси Нукус шаҳрида ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилган табиий фанлар бўйича олимпиаданинг Қорақалпоғистон босқичида муваффақиятли иштирок этиб, энг юқори баллни қўлга киритди. Устозидан чуқур билим олган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Сарвиноз Нажмиддинова мазкур олимпиаданинг 1-ўрин ғолиби сифатида Фарғона шаҳрида ўтказиладиган мамлакат босқичида қатнашиш бахтига мушарраф бўлди.

Тажрибали, билимдон ва маҳоратли ўқитувчидан таълим олган ўқувчилар, албатта, эртага чуқур билимли, тафаккури кенг ва комил инсонлар бўлиб улғаяди. Улуғ аждодларимизга муносиб тарзда камол топган ёшлар Ватанимизни тараққиёт сари етаклаб, буюк келажак яратади.

Озода Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026