Жамият
👁 2,145
Ватанни мадҳ этиб
Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган
"Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон
Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2009 йил 7 апрелдаги "Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида анъанавий ўтказиб келинаётган танлов Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш, уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришда муҳим омил бўлмоқда.
Танловда Нукус шаҳридан бахши Камолбой Алимбоев ижросидаги "Азиз бўстоним” қўшиғи биринчи ўринга сазовор бўлди.
Иккинчи ўринга амударёлик Мурод Иброҳимов ҳамда Нукусдан Азербой Акимов, Нурсулув Тўрениязова, Гулнигор Сапаева, Гулноз Ўтепова, Байрам Пердебоев, Арсланбек Асқаровлар ижросидаги қўшиқлар муносиб кўрилди.
Учинчи ўринни элликқалъалик Сададдин Сапаев, Хўжайли туманидан Гулнора Исметуллаева эгаллади.
Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.
ЎзА, А.Ортиқбоев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶