ҲУДУДЛАРДАГИ ЁНҒИНГА ҚАРШИ СУВ ОЛГИЧ ГИДРАНТЛАРНИНГ ТЕХНИК ХОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Ёнғинга қарши сув олгич, яъни гидрантлар ёнғин содир бўлганда ёнғин ўчириш автомашиналарни сув билан таъминлаш ва ёнғинларни тезда бартараф этишда муҳим ўрин тутади. Кутилмаганда содир бўладиган ушбу офатни бартараф этиш осон кечмайди. Шу боис уларнинг техник ҳолати созлигига алоҳида эътибор қаратилиши керак.
Амударё тумани ҳудудида жами 252 та ёнғинга қарши сув олгич гидрантлар мавжуд. Жорий йилнинг 3-чораги давомида ушбу ёнғинга қарши сув олгич гидрантларнинг техник ҳолатини амалда ўрганиш бўйича Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 3- ва 4-сонли Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари ҳамда Сув тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда йўл харитаси ишлаб чиқилган.
Мазкур йўл харитага асосан ёнғинга қарши сув олгич гидрантларнинг техник ҳолати туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 3- ва 4-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари хизматчилари, Сув тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида амалда ўрганилиб борилмоқда. Ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган йўл харитага мувофиқ давлат аҳамиятига эга алоҳида объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек ёнғин тактик-ўқув машғулотлар ва ушбу объектлар раҳбарлари ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишга доир комплекс тадбирлар ташкил этилиб, белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Дурунки маҳалласида ўтказилган навбатдаги ўрганиш ишлари давомида Паҳлавон Маҳмуд кўчасида жойлашган 8 дона ёнғинга қарши сув олгич гидрантларининг техник ҳолати кўриб чиқилди. Гидрантларда аниқланган носозликлар туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Сув тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан жойида бартараф қилинди.
Натижада ҳудуд аҳолисининг куз-қиш мавсумида узлуксиз сув билан таъминланиши йўлга қўйилди. Ундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги хонадонларда яшовчи аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидалари, кутилмаган офатларнинг олдини олиш, эҳтиёт чораларини кўриб бориш, ёнғин хавфи мавжуд бўлган маиший техника буюмларини соз ҳолатда ишлатиш кераклиги тўғрисида кенг тушунчалар берилди.
Шунингдек, Бештом маҳалласининг Бештом аҳоли пунктидаги мавжуд 16 та ҳамда Амударё газ сервис масъулияти чекланган жамиятига қарашли ҳамда Амударё метан савдо масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасидаги ёнғинга қарши сув олгичларининг техник ҳолати ҳам ўрганилди.
Ўрганишлар давомида ёнғин ўчириш автомашиналарининг эркин харакатланишига тўсқинлик қилувчи сунъий тўсиқлар, ёнғинга қарши сув олгич гидрантларда носозликлар аниқланди. Барча носозликлар Сув тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан таъмирланди. Сунъий тўсиқлар олиб ташланди ва ёнғинга қарши сув олгич гидрантлар соз ҳолатга келтирилиб, узлуксиз сув келиши таъминланди.
Ушбу ҳудудда ҳам аҳоли ҳонадонларининг ёнғинга қарши ҳолати кўздан кечирилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича йўл-йўриқлар берилди ва ёнғинларнинг, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш кераклиги, акс ҳолда хавфли ҳодисаларга сабаб бўлиши тушунтирилди.
Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмлари Ёнғин назоратини ва ёнғинлар профилактикасини амалга ошириш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни ўчиришни, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқаришни амалга оширишда масъул ҳисобланади. Шу боис ушбу хизмат ходимлари томонидан туман ҳудудида тилсиз ёвнинг олдини олиш мақсадидаги ташвиқот тадбирлари мунтазам равишда ўтказилиб борилади.
М.Юсупов, туман ФВБ 3-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи.
Р.Казаков, туман ФВБ 4-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи .

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶