СУД БИНОСИДА СУДЬЯ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугунги кунда юртимиз жамият ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, саводхонлигини ошириш ва уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш демократик давлатимиздаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис ёшларни ҳуқуқий билимли, дунёқараши кенг, бугунги кунда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, суд тизими фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида жойларда суд масъулларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда ва бу бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
8 сентябрь кун Жиноят ишлари бўйича туман суди биносида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 87-сонли 11-синф ўқувчилари ва ўқитувчилари билан суд масъулларининг учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Жасур Ўразбоев, Фуқаролик ишлар бўйича Амударё тумани суди раиси Қайрулла Атамурадовлар иштирок этишди.
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан бохабар этиш, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд биноларида ўтказиладиган очиқ суд мажлиси жараёни билан таништириш мақсадидаги ушбу учрашувда дастлаб суд соҳасидаги янгиликлар ва қонундаги янги ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларга бугунги кунда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида суд тизимида жорий этилаётган замонавий технологиялар, уларнинг имкониятлари, суд мажлиси иштирокчиларининг суд мажлисларига видеоконференцалоқа ёрдамида иштирок эта олиши, даъво аризаси ва бошқа мурожаатларини электрон шаклда тақдим этиш имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилди. Шу билан бирга фуқароларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича туманда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Жасур Ўразбоев томонидан ўқувчи-ёшларга жиноят иши бўйича суд муҳокамасини ўтказиш тартиби, бу борада жиноят-процессуал қонунчилиги талаблари юзасидан амалий машғулот ўтказилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган машғулотлар давомида суд раисига ўқувчилар судда иштирок этиш, ҳужжатлар тайёрлаш, суд жараёнининг ўтказилиши кабилар хусусида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар.
Ундан ташқари, тадбирда иштирок этган Фуқаролик ишлар бўйича Амударё тумани суди раиси Қайрулла Атамурадов ҳам ўқувчиларга фуқаролик ишларини кўриб чиқиш, мурожаатларни қабул қилиш, ҳужжатларни юритиш тартиби ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтди.
Суд раиси ўқувчи-ёшларга суднинг вазифалари, одил судловнинг амалга оширилиши ва бошқа суд ишларига доир масалалар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек, уларнинг қизиқишлари, келажакдаги орзулари билан ҳам танишди. Суҳбат давомида аксарият ёшлар ҳуқуқ йўналиши бўйича турли касбларга қизиқишлари борлигини маълум қилишди.
Учрашув давомида ўқувчи-ёшлар туман суди биноси, суд мажлиси заллари, хизмат ва бошқа хоналари билан яқиндан таништирилди.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶