29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 14:09
Фан ва таълим 👁 198

«МЕҲРЖОН” БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

«МЕҲРЖОН” БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Аждодларимизнинг асосий байрамларидан бири бўлган “Меҳржон” кейинги минг йил ичида алоҳида байрам сифатида кам нишонланса-да, бутунлай йўқолиб кетмади. “Меҳржон” куз ва ҳосил байрами тусини олди. Эндиликда кўпгина байрамлар каби Мустақилликдан сўнг, қадимий “Меҳржон” мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ноз-неъматларга бой кузнинг тароватли лаҳзаларини мадҳ этувчи ҳосил байрами сифатида кенг нишонланадиган бўлди.
“Меҳржон” байрами, айниқса, болажонлар ва ўқувчи-ёшлар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотиш, деҳқонларимиз томонидан етиштирилган турли ноз-неъматларнинг инсон ҳаётида ўта муҳим эканлигини англатиш хусусиятлари билан ниҳоятда севимлидир. Бежизга Абу Райҳон Беруний бобомиз “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида “Меҳржон” сўзини “Меҳр - қуёш”, “жон-севгиси”, яъни қуёш севгиси деган маъноларда талқин қилмаганлар.
Чойкўл овулидаги 42-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Меҳржон” байрамида ўқувчи-ёшлар ушбу байрамнинг  тарихи, асрлар давомида пайдо бўлган деҳқончилик тақвими билан боғлиқ халқ анъаналари ҳақида маърузалар қилдилар. Шундан сўнг, ўқувчилар бу байрам бободеҳқонларимизнинг йил бўйи етиштирган ҳосилларини мўл-кўл йиғиб олишаётган палладаги тантанаси эканлигини саҳна кўринишлари, куз ойлари таърифи ҳақидаги шеър ва қўшиқлари, рақслари билан ифода этишди.


Даврага ноз-неъматларга тўла сават билан Куз фаслининг кириб келиши барчага хуш кайфият бағишлади. Ўқувчилар куз неъматларига тўла дастурхондаги турли мевалар, полиз ва сабзавот маҳсулотларига шеърий таърифлар бердилар. “Куз – Меҳржон – ҳосил байрами” шиори остида нишонланган мазкур тадбирда ўқувчи-ёшлар халқимизнинг энг севимли бобомерос қадриятларидан бири ҳисобланган “Меҳржон” байрами ҳақида ўзлари ёзган шеър ва ҳикояларини ўқиб беришди. Шунингдек, ўқувчилар бир-бирларига “Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми?” “Туманимиз иқлим шароитида қандай полиз ва сабзавотлар етиштирилади?”  “Ким ўз оила томорқасида ишлашни яхши кўради?” “Томорқа – кони фойда, деганда нимани тушунасиз?” каби саволлар беришиб, ўзаро заковат синовларида иштирок этишди.
Бўлиб ўтган “Меҳржон” байрами ўқувчи-ёшларда она табиатга чексиз меҳр-муҳаббат, бободеҳқонлар ва соҳибкор боғбонлар меҳнатига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Рисолат ИБРАГИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026