БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Юртимиздаги барча умумтаълим масканларида сентябрь ойи давомида бошланғич таълим фани ойлигига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Бошланғич синф ўқувчиларини таълимга янада қизиқтириш, сифат ва самарадорликни ошириш мақсадида фан ойлиги муносабати билан очиқ ўқув машғулотлари, турли кечалар, заковат ўйинлари, кўргазмалар ташкил этилди.

Фан ойлиги тадбирлари 36-сонли умумтаълим мактабида ҳам қизиқарли ва самарали ўтказилди. Ойлик давомидаги тадбирларда бошланғич таълими ўқитувчилари билан бирга ўқувчилар ҳам фаол иштирок этишди.
28 сентябрь куни мактабда фан ойлиги якунига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилар фан тарихи, буюк алломалар ҳақидаги маърузалари, шеърлари билан қатнашишди. Шунингдек, турли қўшиқ ва рақслари билан кечага янада файз киритишди.

Тадбир давомида ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалари мониторинг қилинди. Очиқ дарслар ва ўқувчиларнинг фаолликлари, улар тайёрлаган буклетлар, ташкил этилган кўргазмалар юқори баҳоланиб, мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Озода Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий
масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶