30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 08:30
Адабиёт 👁 2,809

ПАРВОЗ МАЙДОНЧАСИ

ПАРВОЗ МАЙДОНЧАСИ

Учувчилар тилида "Парвоз майдончаси” деган атама бор, буни кўпчилик одам билади, киноларда кўрган, пайқаган, учган пайти сезгандир. Бу атама шуни англатадики, самолёт то осмонга кўтарилиб олгунча, учишдан олдин парвозга шайланиб, тезликни ошириб, шиддат тўплаш учун ерда "югуради”. Ана ўша югуриш майдони "парвоз майдончаси” деб аталади. Яна шуниси ҳам маълумки, бўлажак парвознинг сифати, манзилга етиб бориши ўша майдончада тўплаган тезлигига, шиддатига боғлиқ бўлади. Кўчма маънода бу иборани инсоннинг илк ҳаётий фаолияти бошланган, шундан кейинги умрининг бутун мазмунини, моҳиятини белгилаб берган корхонага, иш жойига, хизмат ўрнига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. "Амударё ҳақиқати” (ҳозирги "Тараққиёт кўзгуси") газетасида ишлаган йилларим (1978 йил январь - 1979 йил ноябрь) мен учун ана шундай парвоз майдончаси вазифасини ўтаган давр бўлди...

1977 йил институтни битириб келиб, Манғитдаги 73-қишлоқ хўжалик билим юртида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлиб ишга жойлашдим. Талабалик йилларимдаёқ шеър ёзиш "касали”га мубтало бўлиб, қоралаган беш-олти шеърим шу газетада чоп этилиб, туман зиёлилари орасида анча-мунча танилиб ҳам улгурган эдим. Қолаверса, Энажон холам, онамнинг синглиси кўп йиллардан бери шу газетада машинкачи бўлиб ишлар, машқларим илк бор матбуот саҳифаларида кўринишида мен учун устозлик вазифасини ҳам бажарган эди. Хуллас, билим юртида меҳнат фаолиятим энди бошланиб, тўрт-беш ой ишлаганимда, мени мана шу туман газетасига ишга чақиришди! Ўзим энди-энди ижод қилиб бошлаган ғўр бир қаламқаш бўлсам, шундай юксак мартабали жойда ишлаш - жуда улкан, қўл етавермайдиган бахт эди-да! Зотан, мен журналистика соҳасида махсус билимга эга эмасдим, ёзган-чизганларим шунчаки ҳаваскорона бир машқлар эди, холос.

Йўқ, газетачилик ишига ҳам тезда киришиб, ўрганишиб кетдим. Аввал мухбир бўлиб ишлаган бўлсам, ярим йил ўтар-ўтмас бўлим мудири вазифасини бажара бошладим. Мақола ёзиш, тайёрлаш, таҳрир қилиш ишларига қўлим бинойидай келишиб қолди. Шу ўринда бирга ишлашган, газетачиликнинг машаққатли ва масъулиятли заҳматини тортишган опа-ака, устозларимнинг номларини ҳам тилга олиб ўтай. Булар: Гулнора Матёқубова (Бош муҳаррир эдилар, сўнг фирқавий ўқишга кетиб, ўринларига Йўлдош Эрназаров келди), Собир Қутлимуродов (ўринбосар), Алламберган Жуманиёзов (масъул котиб), Гулжон Кенжабоева (қишлоқ хўжалик бўлими мудири), Қурбонбой ака Олламуродов (маданият бўлими мудири), Сафарбой суратчи (бу киши билан кўп дала-отизларни мотоциклда айланганмиз. Бирор уйга чойга кирар бўлсак, олдимиздан "қақоғ”лаб ўтган товуққа қараб бош ирғаб қўярди: "Поҳ-ҳай, қозонга тушишингни билиб турибсан-ов!”). Кейинроқ Худоёр Қутлимуротов, Буважон ака Энаров, Хонимжон Ражабовалар ишга келишди.

Таҳририят ёнида алоҳида маҳкама сифатида босмахона иш юритар, кекса бир отахон директорлик қилар, ҳарф терувчилар, матбаачилар, корректорлар, фаррошлар бор эди. (Бекиш бува, Гулбийи момо, Кунжарқин опа, Моможон опа, Марям опа, Янгилжон опа, Бибиҳожар опа, Ҳалима, яна кимлар...) Ай-й, ҳаммамиз бир оила фарзандларидай гоҳ талашиб-тортишиб, гоҳ кулишиб-ярашиб ишлаганмиз. Кейин менинг юрагимга Тошкент ҳаваси тушди. Худоёр маориф соҳасига ўтиб кетди, Собир ака радиога бош бўлиб кетди. Бизлар кетдик, бошқалар келди. Бу даргоҳ кўплаб одамларга парвоз майдончаси вазифасини бажараверди, кўпларни тарбиялади, кўпларга ҳаёт мактаби эшигини очиб берди.

Айтаман, эслайман деса, арзигулик воқеа-ҳодисалар кўп. Лекин бу даргоҳнинг муқаддас эканлигига сира шубҳа йўқ. Шу ўринда яна бир гапни эслатиб ўтишни жоиз деб биламан. Ўтган саксон йил мобайнида таҳририятга қанчадан-қанча улуғ инсонларнинг қадами етди, кўп инсонлар қадамранжида қилишди, таҳририятнинг об-ҳавоси билан, машаққатлари билан танишдилар. Билганимча санаб ўтишим мумкин. Мамлакатимизда таниқли бўлган кўплаб адиб, шоир ва олимлар, журналистлар, шу атрофдан чиққан кўплаб илм кишилари, раҳбар шахслар, меҳнат илғорлари, оддий одамлар, санъаткорлар, туманимизга келган пойтахтликлар ва бошқа вилоят одамлари... Бундайлар жуда кўп! Масалан, ҳазрат Ойбек домла, Комил Яшин, Тамарахоним, Мукаррамахоним, профессор Пирмат Шермуҳаммедов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, профессорлар Норбой Ортиқов, Қозоқбой Йўлдошев, Сафо Матжонов (шу газетада амалиёт ўтаган), файласуф Турсунбой Султонов (ишлаган), машҳур тележурналист Фарҳод Бобожонов ва ҳоказо инсонларни тилга олиш мумкин.

Демоқчиманки, "Амударё ҳақиқати” ("Тараққиёт кўзгуси") газетаси ўтган йиллар мобайнида ўз ўқувчиларини нафақат янгиликлар билангина таништириб келган, балки туманимиз тарихини, ҳаётини, маданиятини ёритувчи табаррук газетага айланди.

Байрамингиз кўпаяверсин, азизлар!

Музаффар АҲМАД,

"Жаҳон адабиёти” журнали бўлим мудири, "Дўстлик” ордени соҳиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026