14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:35
Жамият 👁 155

“Ёшлар куни”да замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

“Ёшлар куни”да замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 февраль кунги учрашувида илгари сурилган ташаббусларга мувофиқ, ҳар пайшанба “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланиб, жойларда ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Ана шундай эзгу ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида 26 март куни Амударё тумани Дарё бўйи маҳалласида, 65-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида замонавий, усти ёпиқ сунъий қопламали универсал спорт майдончаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросими юқори байрамона руҳда ўтди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Баҳром Машарипов, турли ташкилот ва бўлим раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида сўзга чиққан туман ҳокими мазкур спорт иншооти ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади ҳамда маҳалла аҳлини ушбу қувончли воқеа билан самимий табриклади.

Шундан сўнг рамзий тасма қирқилиб, янги спорт майдончаси расман фойдаланишга топширилди. Тадбир доирасида маҳалланинг футбол ва волейбол йўналишларида юқори натижаларга эришиб келаётган иқтидорли ёш спортчилари рағбатлантирилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Байрамона муҳит маҳалла аҳли томонидан янада кўтаринки руҳда ташкил этилди. Кенг дастурхон ёзилиб, катта қозонларда ош дамланиб, меҳмонларга тортиқ қилинди. Бу эса маҳалладаги аҳиллик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Мазкур спорт майдончаси “Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йил 4-мавсумида ғолиб бўлган лойиҳа асосида барпо этилди. Унинг ғолибликка эришишида маҳалла аҳлининг якдил саъй-ҳаракатлари, ёш-у қари барча қатлам вакилларининг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этди. Очилиш маросимида йиғилганларнинг юз-кўзида акс этган қувонч ва фахр туйғулари бу ҳамжиҳатликнинг амалий натижасини яққол намоён этди.

Қурилиш ишлари “Тупроққалъа махсус қурилиш” МЧЖ томонидан 1 миллиард 329 миллион сўм маблағ эвазига сифатли амалга оширилди. Универсал спорт мажмуаси футбол, волейбол ва баскетбол спорт турлари билан шуғулланиш учун барча зарур шарт-шароитлар билан таъминланган бўлиб, у ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда профессионал спортга йўналтиришда муҳим маскан вазифасини ўтайди.

Тадбирнинг мантиқий давоми сифатида маҳалла фуқаролар йиғини биносида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда раҳбарлар ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва ҳаётий режаларини амалга оширишга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, ёшлар ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминланиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони ажратиш, чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар олиш каби масалаларда мурожаат қилдилар. Билдирилган таклиф ва муаммолар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Шубҳасиз, бундай бунёдкорлик ишлари ва очиқ мулоқотлар ёшларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаб, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга хизмат қилади. Амударё туманида фойдаланишга топширилган ушбу замонавий спорт майдончаси эса нафақат спорт иншооти, балки ёшларнинг орзулари рўёбга чиқадиган, уларнинг истеъдоди ва салоҳияти чархланадиган муҳим маскан сифатида хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019