"ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ-МАҲАЛЛА-ФУҚАРО"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги 5930-сонли Фармонига асосан Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида давлат хизматлари марказларининг филиалларини ташкил этиш кўзда тутилган эди. Шунга кўра бугун туман марказларидан анча олисда бўлган ҳудудларда ташкил этилаётган Давлат хизматлари марказларининг филиалларида фуқароларимиз маҳалласидан чиқмаган ҳолда 150 дан ортиқ давлат хизматларидан турли бюрократик тўсиқлар, оворагарчиликларсиз, беминнат фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.
Мазкур Фармонга асосан туманимиз марказидан 22 километр узоқликда жойлашган, 4 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган “Хитой” овул фуқаролар йиғинида Давлат хизматлари маркази филиали ташкил этилди.
Бу эса ўз навбатида “Хитой” овул фуқаролар йиғини, шунингдек унга яқин ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил, вақтини ва моддий харажатларини тежашга хизмат қилади.
“Хитой” овул фуқаролар йиғини, шунингдек унга яқин ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқароларни Давлат хизматлари марказига бормасдан ўзларига яқин бўлган филиалимизга келган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланишга таклиф этиб қоламиз.
Ж.К.Худойберганов, Амударё туман Давлат хизматлари маркази бўлими
телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа оператори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶