КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
Президентимиз томонидан шу йил август ойида “Кам таминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. Фармонга кўра, 1 сентябрдан бошлаб, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади. Болалар нафақасини тайинлашда инобатга олинадиган ёш 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати 12 ойгача оширилади.
Нафақанинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади. Шунингдек, болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг миқдорлари белгиланди.
Бунда 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.
Шу билан бир қаторда, ушбу Фармон асосида шу йил 1 сентябрдан бошлаб, фуқаролар томонидан янгидан кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги Қарорига мувофиқ ун ва қолипли нон сотиб олиш учун қўшимча харажатларни қоплаш учун тўланадиган ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби бекор қилинди.
Б.Утабоев,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
туман бўлими шўъба мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶