УСТОЗ – ҲАЁТ МЕЪМОРИ
Таълим-тарбия беришда ҳеч ҳам толмайдиган, яхши инсон бўлиб улғайишимиз учун меҳнат қиладиган устозларимизни ота-онамиз каби ардоқлаймиз.
Устозларнинг берадиган беминнат билимлари туфайли биз ҳаётдан завқланиб яшашни, содиқ дўстлар орттиришни, олам ва одамларга боғлиқ ҳодисалар моҳиятини англашни, туйғуларнинг рангин қирраларини ҳис этишни, инсонлар билан гўзал муносабат ва муомалани ўрганамиз.
Ҳаётда ўз ўрнимизни топишда ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни катта. Улар бизга китобни севишни ўргатади. Чунки ҳар қандай соҳада етук мутахассис, ҳаётда комил инсон бўлиб етишишимиз учун ҳам энг аввало билим, ақл-заковат, тарбия зарур.
Мактаб остонасига илк қадам қўяётган онларимизда қўлимиздан тутиб, ўз фарзандлари каби суйиб, меҳр бериб, тўғри йўлга етакловчи зот бўлмиш устозларимиздан бир умрга қарздормиз. Устозлар қуёш янглиғ порлоқ, уларнинг юзларида қуёш акс этади. Уларнинг ҳар бир сўзида олам-олам маъно мужассам...
Қуёшсиз бутун борлиқни тасаввур қила олмаганимиздек, устоз ва мураббийларсиз ҳаётни тасаввур қилолмаймиз. Қуёшсиз ҳаёт қоронғи бўлса, устозларсиз бутун борлиқ ғариб ва ҳиссиздир. Шундай экан, энг машаққатли касб эгалари бўлмиш устоз ва мураббийлар бахтимизга ҳамиша соғ бўлиб, ҳаётимизни нурга тўлдирсин.
Шаҳло Янгибоева,
40-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶