29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 14:14
Фан ва таълим 👁 321

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ

Умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларининг билим асосларини пухта эгаллаш борасидаги кўникма ва малакалари, ўз олдиларига аниқ мақсад қўйган ҳолда қатъият билан интилиш ва изланишлари, шунингдек, одоб ва ахлоқий жиҳатдан маънан етук бўлиб вояга  етишишлари уларга илк бошланғич таълим-тарбия бериш сифатига, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларининг  билим ва тажрибасига боғлиқ.

Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда мамлакатимиз халқ таълими тизимида бошланғич таълим сифатини энг ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ислоҳ қилиш, бошланғич синфларда дарс берувчи ўқитувчилар малакасини ошириш, янги  педтехнологияларни соҳага кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунда бошланғич  синфларда фан ойликларини ўтказиш орқали инновацион тажриба алмашувларни ташкил этиш, ўқувчиларнинг ҳамда бошланғич синф ўқитувчиларининг билимларини  синовдан ўтказиш, ютуқларини рағбатлантириб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада Амударё туманидаги умумтаълим мактабларида амалга  оширилаётган тадбирлар ҳам эътиборга муносиб.

28 сентябрь куни 40-сонли умумтаълим мактабида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири сентябрь ойи давомида бўлиб ўтган бошланғич синфлар фан ойлиги доирасида амалга оширилган барча ишларнинг умумлаштирилган ҳисоботи бўлди.

Бошланғич синфлар фан ойлиги доирасида бири-биридан қизиқарли тадбирлар ўтказилиб, бу тадбирларда нафақат ўқувчилар, балки, ўқитувчиларнинг ҳам билимлари синовдан ўтказилди.

Фан ойлиги доирасида “Билимдонлар беллашуви”, “Ўйла, изла, топ” викторина ўйинлари, “Кимнинг хати чиройли” диктантлар танлови, расм чизиш бўйича мусобақалар ўтказилиб, ҳар бир синф ўз деворий газеталарини чиқаришди. Математика, ўқиш, инглиз тили, она тили, атрофимиздаги олам, тарбия фанларидан ўтказилган очиқ дарсларни мактабнинг малакали ўқитувчилари кузатиб боришди ва “Энг яхши дарс ишланмаси”, “Энг билимдон синф”, “Энг яхши деворий газета”, “Энг яхши кўргазмали қурол” йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири давомида фан ойлиги доирасида ўтказилган барча тадбирлар умумлаштирилди. Ушбу тадбирда 27-сонли ҳамда 16-сонли умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлар ўқитувчилари иштирок этдилар. Унда бошланғич синфларда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш, уларнинг қизиқишлари, алоҳида қобилиятлари бўйича аниқ йўналиш бериш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш бўйича бошланғич синф ўқитувчилари ўзаро тажриба алмашдилар.

Шунингдек, фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар, очиқ дарслар бўйича ҳисоботлар тингланди ва энг яхши ўқитувчилар, энг билимдон ўқувчилар алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда Бошланғич таълим услуббирлашма йиғилиши ўтказилиб, бошланғич синф ўқитувчиларининг ютуқлари рағбатлантирилди ва камчиликлар муҳокама этилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026