“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Юртимиз бўйлаб, барча ҳудудларда “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Жўшқинлик ва юқори кайфиятда бошланган ҳафталик давомида нуронийлар иштирокида учрашувлар, спорт мусобақалари ва турли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Амударё туманида ҳам “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар бошлаб юборилди. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган ҳафталик тадбирларида элимиз кексаларига алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилмоқда.
5 октябрь куни навбатдаги учрашув тадбири Бўстон маҳалласи ҳудудидаги 98-сонли сайлов участкасида ташкил этилди. Тадбирда 8-сон Бўстон сайлов округи депутати, Халқ демократик партияси туман Кенгаши раиси Мақсуд Саъдуллаев бир гуруҳ кекса-нуронийлар билан учрашиб, яқинда бўлиб ўтадиган Президент сайлови, қонунчиликдаги ўзгаришлар хусусида сўз юритди. Маҳалла нуронийлари томонидан берилган саволларга кўра тушунтиришлар бериб, ўзаро фикр алмашишди.
Ундан ташқари, ушбу ҳафталикнинг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ҳукумат қарорига кўра ташкил этилганини, ҳар йили октябрь ойининг илк ҳафтасида кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш анъанага айланганини айтиб ўтди. Ҳафталик доирасида меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийлари тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирлари ўтказилаётгани, шунингек, тадбирлар давомида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилиши, кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилгани тўғрисида маълумот берди.
Шундан сўнг, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Баҳодир Болтабоев, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов ҳамда Халқ демократик партияси туман Кенгаши раиси Мақсуд Саъдуллаевлар Бўстон маҳалласида яшовчи нуроний онахонлар ва отахонларнинг ҳолидан хабар олишди. Маҳалла ҳудудидаги якка-ёлғиз ва ўзгалар парвариши муҳтож бўлган Раҳимбой ота Жуманиёзов ҳамда фронт орти меҳнат фахрийси Тўлғон момо Нуримбетовалар хонадонларига ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда эсдалик совғаларини топширишди.
Хайрли тадбирлар бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилиб, кексалар ҳолидан хабар олинди. Ташкилотчилар Гулзор маҳалласига ташриф буюриб, ҳудудда яшовчи ногиронлиги бўлган кекса Саъдулла ота Мамутов хонадонида бўлишди ва унга ногиронлик аравачаси беришди.
Дўстлик маҳалласи ҳудудида ҳам хонадонларга борилиб, якка ёлғиз яшовчи ва ўзгалар парваришига муҳтож қариялар билан суҳбатлашилди. Якка ўзи яшайдиган Ражаб ота Раҳимов, Жумабой ота Худоёров, Камол ота Янгабоевларга, шунингдек, Навоий номли маҳалла ҳудудидаги ўзгалар парваришига муҳтож бўлган Худойберган ота Норимовларга моддий кўмак сифатида пул маблағлари топширилди.
Шу куни Боғ маҳалласида “Янги Ўзбекистонни барпо этишда нуронийларнинг ўрни” мавзусида нуроний ва кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида нуронийлар ўзларининг ҳаётий тажрибалари ҳақида гапириб, бугунги тинч ва осойишта замоннинг қадрига етиш, шу юрт равнақи учун тиним билмай меҳнат қилиш лозимлигини таъкидлашди. Суҳбат сўнггида кексалар мамлакатимиз фаровонлиги ва равнақи учун дуолар қилдилар.
Кун охирида “Кексалар ҳафталиги” доирасида бир гуруҳ кекса авлод вакиллари туман марказидаги тарихий Музейга саёҳатга олиб борилди ва музейдаги тарихий ёдгорликлар ва экспонатлар билан таништирилди.
Озода Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶