29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:35
Фан ва таълим 👁 244

Инглиз тили фани бўйича очиқ дарс ўтказилди

Инглиз тили фани бўйича очиқ дарс ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда хорижий тилларни ўқитиш орқали ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, қадимий ва бой меросимизга ифтихор туйғуси, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилиб бу борада самарали ишлар қилинмоқда. Ёшларнинг чет тилларни мукаммал ўрганишлари, барча соҳаларда чет тилини билган ҳолда ўзларини намоён эта олишлари учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилиб, уларнинг хорижий тилда оғзаки ва ёзма нутқларини ривожлантиришга йўналтирилган тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг чет тилида фикр юритишлари, эркин нутқни амалга ошира олиш қобилиятларини ривожлантириш, интеллектуал фаолиятини шакллантириш, чет тилини тез ва осон ўрганишларига алоҳида эътибор қаратилиб, дарс жараёнлари ўқувчиларнинг мустақил изланишларига йўналтирилган ҳолда ташкил этилмоқда. Бу борада замонавий таълим методларидан самарали фойдаланган ҳолда ўтказилаётган очиқ дарслар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 30-сонли умумтаълим мактабида инглиз тили фани бўйича ўтказилган очиқ дарсда ўқувчиларнинг чет тили бўйича билимлари янада бойитилди. Мактабнинг 6-синф ўқувчилари учун ташкил этилган дарс машғулотида “What is in the fridge?” мавзусида ўқувчиларда янги билимлар ҳосил қилинди.

Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Наргиза Қурбанбоева ушбу очиқ дарсга астойдил тайёргарлик кўргани дарс жараёнида яққол намоён бўлди. Очиқ дарсда туман Халқ таълими бўлими инспектор методисти Райҳон Якубова, инглиз тили фани методисти Фарида Шамсиддинова ҳамда мактабнинг турли фан ўқитувчилари иштирок этдилар ҳамда инглиз тили фани ўқитувчиси Наргиза Қурбанбоеванинг педогогик маҳорати билан танишдилар.

Очиқ дарс жараёнида дастлаб ўқувчилардан уйга берилган вазифалари сўралди, сўнгра электрон доска орқали янги мавзу юзасидан тушунчалар берилди. Ўқитувчи очиқ дарсда ҳам анъанавий ҳам замонавий таълим методларидан, инновацион педогогик технологиялардан, турли кўргазмали қуроллардан ҳамда тарқатма материаллардан фойдаланди.

Очиқ дарснинг ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда, ўйин технологияларидан фойдаланиб ташкил этилгани ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишларини янада ошириб, уларнинг машғулотда фаол иштирокини таъминлади. 

Айтиш керакки, бугунги кунда мамалакатимизда чет тилларни ўқитишнинг сифатини ошириш ва янада самарали усулларини таълим жараёнига тадбиқ қилиш, чет тиллари бўйича илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш таълим соҳасидаги долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз таълим тизимида илмий-назарий жиҳатдан асосланган, чет тилларни ўқитишда нутқий мулоқотга йўналтирилган янги педагогик технологияларни ёритувчи ва информацион технологиялар билан жиҳозланган дарсликлар, ўқув-қўлланмаларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиб, хорижий тил таълимини янада такомиллаштириш миллий таълим дастурининг асосий мақсади ҳисобланади.

Ёшларга чет тилларини мукаммал тарзда ўргатишда ўқитувчиларга катта масъулият юклатилган бўлиб, улардан ўз устида мунтазам ишлаш, дарс жараёнларига ижодий ёндашиш, доимо билим, кўникма ва малакаларини ошириб бориш талаб этилади.

Туманимиздаги 30-сонли мактабда инглиз тили фани бўйича ташкил этилган очиқ дарсда ўқитувчи Наргиза Қурбанбоеванинг ўз касбига бўлган меҳри ҳамда ишига бўлган масъулияти билан очиқ дарсда иштирок этганларда илиқ таассурот қолдирди. 

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026