29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:35
Фан ва таълим 👁 214

Фан ойлиги доирасида “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” тадбири бўлиб ўтди

Фан ойлиги  доирасида “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” тадбири бўлиб ўтди

Бутун мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида октябрь – филология фанлари ойлиги доирасида жаҳон ва мумтоз адабиётининг забардаст ёзувчилари, шоирлари ҳамда замонавий адабиёт намоёндаларининг ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-мусиқий кечалар, очиқ дарслар, филология фанлари ўқитувчиларининг мактаблараро тажриба алмашувлари, ўқувчилар ўртасида заковат баҳслари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлар 65-сонли мактабда ҳам юксак савияда ташкил этилиб, унда 5-синфдан 11-синфгача барча ўқувчи-ёшлар қамраб олиниб, очиқ дарслар, заковат баҳслари орқали уларнинг билимлари синовдан ўтказилмоқда.

Жорий  йилнинг 9 октябрь куни мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Анора Казакова, Адолат Эрбоевалар фан ойлиги доирасида ҳамкорликда ташкиллаштирган “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда мактаб саҳнаси мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг нодир намуналари билан безатилди.

Сўз мулкининг султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фурқат, Муқимий, Машраб, Нодирабегим, Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Усмон Носир, Саид Аҳмад. Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби ўзбек халқининг севимли шоир ва адиблари ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмали воситалар билан  безатилди. Ўқувчилар ўзбек мумтоз ва ҳозирги замон адабиёти дурдоналаридан ўқиб бердилар.

Шунингдек, фан ойлиги доирасида бири-биридан мазмунли очиқ дарслар ташкил этилди. Тажрибали ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Анора Казакова томонидан 8-синфларда Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган очиқ дарс ташкил этилди. Очиқ дарсда ҳудуддаги 11-, 18-, 24-, 47-сонли умумтаълим мактабларининг ёш ижодкор-ўқитувчилари ҳам иштирок қилдилар ва дарснинг боришини кузатишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

Дарс жараёнида ўқитувчи буюк мутафаккир ёзувчи, шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг асрлар оша дунё халқлари қалбида ҳайрат ва ҳавас уйғотиб, ҳамон севиб ўқилаётган ўлмас асарлари мазмун-моҳиятини ўқувчиларга қизиқарли тарзда етказди. Дарс мазмунидан келиб чиқиб, ўқувчилар ўз таассуротларини жонли тарзда ифода этишди. Яъни, шоҳ Ҳусайн Бойқаро ва Навоий монологини таъсирли ижро қилиб бериб, синфнинг ўзида  Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий дўстлигини тараннум этувчи саҳна кўринишни намойиш қилдилар.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ва А.Навоий ижодий фаолиятини ўзида мужассам этган намунали очиқ дарс иштирокчилари бўлган 11-, 18-, 24-, 47-сонли умумтаълим мактабларининг ижодкор-ўқитувчиларида катта таассурот қолдирди. Ёш ижодкор-ўқитувчилар ўтказилган очиқ дарснинг тарбиявий, маънавий-маърифий аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

Фиология фанлари ойлиги доирасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ва намунали очиқ дарс ўқувчи-ёшлар қалбида маънавий қадриятларга ҳурмат ва эҳтиром, она тилимизга ва адабиётга меҳр-муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026