14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:50
Фан ва таълим 👁 183

“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР” ТАДБИРИДА МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР” ТАДБИРИДА МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Ҳар йили жаҳон бўйлаб 11 октябрь  — “Халқаро қизлар куни” турли давлатларда қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда. Ҳар йили ушбу ўзига хос сана муносабати билан бутун дунёда гендер тенглиги, эрта никоҳ, таълим олишдаги тенгсизлик, меҳнат муносабатлари, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашдаги нотенглик каби қизлар ҳаётида учрайдиган глобал муаммоларга жамоатчилик нигоҳи қаратилади, миллий ва халқаро даражадаги илмий анжуманлар, форумлар, учрашувлар ташкил этилади.

Мамлакатимиздаги каби анъанавий тарзда мазкур санага бағишлаб, туманимизда ҳам иқтидорли ҳамда уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган маърифий-маданий тадбирлар ўтказилди.

13 октябрь куни 10-сонли умумтаълим мактабида Халқаро қизлар куни муносабати билан “Бувижоним кийган либослар” деб номланган тадбир ўтказилиб, қадим аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий либосларимиз намойиш этилди. Мактабнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Умида Ўрозимбетова, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Гулмирза Бозорбоев, ижодий-маданий ишлар тарғиботчиси Нигора Еримбетова, ёшлар етакчиси Марал Агабоевалар томонидан ташкил этилган тадбирда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбир давомида либос ҳар бир халқ миллий маданиятини, миллий қадриятларини ўзида акс эттирувчи энг муҳим белги эканлиги тўғрисида сўз юритилиб, “Кийиниш маданияти”, “Мутаассиблик ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик”, “Миллий урф-одатлар ва анъаналар”, “Қиз бола одоби”, “Саришталик уй – фаришталик уй” мавзуларида маърузалар қилинди. Шунингдек, туманимиз ҳудудида истиқомат қилувчи 4 миллатга хос бўлган бувилар, оналар кийган миллий либослар, қизларнинг уй, мактаб, меҳмондорчиликда ва байрамда кийиладиган замонавий кийимлари кўргазмалари намойиш этилди. Либослардаги миллийлик, айниқса, атлас, адрас, беқасам сингари матолардан тикилган миллий кийимларнинг кўркам ва хушбичимлиги, ўзига хослиги барчага жуда манзур бўлди.

Тадбирда ушбу сананинг нишонланиши сабабларига ҳам кенг тўхталиб ўтилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 2012 йилдан бошлаб, ҳар йилнинг 11 октябрида нишонлана бошлангани, халқаро ташкилотлар ва аъзо давлатларга ушбу санани кенг нишонлаш, бутун дунё бўйлаб қизларнинг ҳаёт тарзи, ҳуқуқ ва эркинликлари, улар дуч келадиган ижтимоий муаммолар, яшаш шароитлари билан боғлиқ ҳолатларни тадқиқ этиш тавсия этилгани айтилди.

Шунингдек, дунёда 15–19 ёш оралиғидаги ҳар тўрт нафар қиздан бири ишлаш, ўқиш ва касбий тайёргарлик имкониятига эга эмаслиги тилга олиниб,  сўнгги йилларда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикасида жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани эътироф этилди.

Қизлар юксак фаоллик билан қатнашиб, ўзларининг миллий қадриятларимизга, момоларимизнинг умрбоқий удум ва анъаналарига муҳаббатларини, ҳурматларини билдиришди. Либослар намойишидан сўнг, “Узун сочлар жилоси” танлови ҳам ўтказилди. Танловда қизлар миллий соч ўримларини, турмакларини кўрсатиб, уларнинг қизларга алоҳида кўрк бағишлашини намойиш этишди.

Ўсиб келаётган ёш авлод, ўқувчи-қизлар қалбига миллий либослар ифтихорини сингдириш, “мода” ортидан қувиб, маънавиятимизга зид кийиниш “маданияти”нинг салбий таъсиридан сақлаш мақсадида ўтказилган тадбирда иштирок этган қизлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019