14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:57
Фан ва таълим 👁 489

ТИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 76-СОНЛИ МАКТАБДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ТИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 76-СОНЛИ МАКТАБДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди ва она тилимизнинг бор гўзаллиги, жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратилди. Шундан буён ҳар йили сана муносабати билан турли тадбирлар ўтказилиб кенг миқёсда нишонлаш анъанага айланди. 2020 йилдан бошлаб эса ўзбек тилига эътиборни янада кучайтириш мақсадида Президентимиз томонидан “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун имзоланиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

18 октябрь куни 76-сонли мактабда она тили ва қорақалпоқ тили фанлари ойлиги ҳамда тилимизга давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши муносабати билан катта тадбир ўтказилди. Тадбир доирасида дастлаб очиқ дарслар ташкил этилди. Очиқ дарсларни ҳозирги замон талаблари асосида ташкил этишга алоҳида эътибор берилди ва машғулотларда илғор усуллар ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилди.

Ўқувчиларга тил – миллат кўзгуси эканлиги, уни мукаммал ўрганиш орқали она тилига меҳр-муҳаббат мустаҳкамланиши тушунтирилиб, она тилимизнинг беқиёс имкониятлари, унинг бойлиги ва софлигини сақлаш, равнақи йўлида амалга оширилаётган амалий саъй-ҳаракатлар тўғрисида маърузалар қилинди.

Дарслар давомида фан ўқитувчилари юртимизда давлат тилига бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайганини, бугун она тилимизни улуғлаш, унинг бой хазинаси, таровати ва нафосатини ёш авлодга етказиш мақсадида юртимизда атоқли шоир ва адибларимиз номларидаги ижод мактаблари ташкил этилгани тўғрисида сўз юритишди. Шунингдек, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабларида сабоқ олган ёшлар ўзбек тили ва адабиёти, бадиий ижод сирларини чуқур ўрганишлари учун барча шароитлар яратилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Она тилига эътиборни, меҳр-муҳаббатни кучайтириш, она тили миллат маънавиятининг кўзгуси эканини эътироф этиш, ёзма саводхонлигини ошириш мақсадида ўқувчиларга очиқ дарслар мобайнида баён ва иншолар ҳам ёздирилди. Дарслар давомида ўқувчилар ҳам фаол иштирок этиб, билимдонликларини кўрсатишди.

Очиқ дарслардан сўнг, адабий-мусиқий кеча ўтказилди. Ўқувчи-ёшлар ижросидаги саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар билан давом этган тадбир она тили, адабиёт  ва  маънавият байрамига айланди.   Ватанимизни, она тилимизни тараннум этувчи шеърлар, куй ва қўшиқларни мактабнинг 5-синфдан 8-синфгача бўлган ўқувчилари ижро этишди. Улар ижросида мумтоз адабиётимиз намояндалари бўлган  Алишер Навоий, Абдулла Авлоний, Чўлпон,  Увайсий, Зебунисо, Зулфия, Муҳаммад Юсуф ва бошқа атоқли ижодкорлар қаламига мансуб шеърлар, асарларидан парчалар ҳам тингланди. Тадбир асносида ҳар бир ўқувчи қалбидаги она тилига бўлган чексиз меҳр-муҳаббатини, фахру ифтихорини намоён этишга ҳаракат қилди.

Тил байрами муносабати билан, шунингдек, ёшлар қалбида она тилимизга муҳаббат, миллий ва жаҳон адабиётини теран нигоҳ билан ўқишга қизиқиш уйғотиш, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбир барчага бирдек жуда манзур бўлди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019