Жамият
👁 76
ОНА ТИЛИМГА
Ўтган асрлардан миннатдорман мен,
Шу давр олим-у шоиридан ҳам.
Аждодлар туфайли бугун авлодлар,
Она тил бойлигин кўрмоқда баҳам.
Оналарга раҳмат аллалар айтган,
Эртаклар сўйлаган момоларга ҳам.
Барида болалар учун дунёнинг,
Барча-барча сеҳр-у амаллари жам.
Навоий бобомдан миннатдорман мен,
Имкониятин очган туркий каломнинг.
Шу сабаб ушбу кун ўзбекни танир,
Шеърият мухлиси бутун оламнинг
Она тилим, сени алқаб юраман,
Шеър ўқиб, қаерга етса оёғим.
Чунки сенсан менинг, токи ҳаётман,
Йўлим кўрсатувчи порлоқ маёғим!
Аҳмад Нафасов. 21.10.2021

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶