Ўзимнинг тилим
Бобомлардан мерос қолган бу тилим,
Шу тилда мулоқот айлаган элим,
Китоблар ёзилган ирфон-у илм,
Ўзбегим тилисан, ўзимнинг тилим!
Сени танитгандир Алишер бобом,
Эртаклар айтарди биз учун момом,
Шу тилда ечилар борлиқ муаммом
Ўзбегим тилисан, ўзимнинг тилим!
Сени четга сурди руснинг забони,
Русча ейиларди тўйларнинг нони,
Ҳатто русча бўлди фарзандлар номи
Ўзбегим тилисан, ўзимнинг тилим!
Ўзлигинг тикладинг оқибат - охир,
Йўлингда бўлса ҳам тошларинг чағир.
Ғалаба келмаган ўзидан, ахир,
Ўзбегим тилисан ўзимнинг тилим!
Хали қўмсаганлар ўзганинг тилин
Топилиб қолади, асли беилм,
Шундай инсонлардан узоқроқ юринг
Ўзбегим тилисан, ўзимнинг тилим!
Истиқлол тиклади охир, ниҳоят,
Ўқидик китоблар, алёрлар ғоят,
Таржима қилинган Қуръон, ниҳоят
Ўзбегим тилисан, ўзимнинг тилим!
Сенинг таърифинга ожиздир қалам,
Шундай азиздурсан тилим - мукаррам,
Қанча қадрласам бўлар дейман кам
Ўзбегим тилисан, ўзимнинг тилим!
Фарҳод Аваз.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶