ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ШУҒУЛЛАНГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛАРГА ҚОНУНИЙ ЧОРА КЎРИЛДИ
Фаровон маҳалласида Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан очиқ сайёр суд ўтказилди.
Шу йил 20 октябрь куни фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан келиб тушган ўттиз беш фуқарога нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди. Ушбу фуқаролар автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасида кўрсатилган талабларни бузганлиги учун жавобгарликка тортилган.
Судда бу бўйича тўпланган иш материаллари асосида ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.
Шунинг билан бирга шу куни Фаровон маҳалласи фаоллари ва фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш тартиби ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тушунтирилди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Ж.Уразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶