МАКТАБДА «ЎЗБЕКИСТОН – ЯШИЛ МАКОН» МАВЗУСИДА ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Тумандаги 36-сонли умумтаълим мактабида «Ўзбекистон – яшил макон» мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. Ўқувчилар ўз иншоларида юртимиздаги табиат, экологик муаммолар, уларни бартараф этиш борасидаги фикрларини, мулоҳазаларини баён этишди.
Маълумки, Халқ таълими вазирлиги юртимизда эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» доирасида умумтаълим мактабларида «Мактабни яшил масканга айлантирамиз» акциясини эълон қилган эди. Акция доирасида жорий йилнинг 10 ноябрь, яъни ўқув йилининг 2-чорагининг илк куни юртимиздаги умумтаълим мактаблари ҳудудида «Зиё дунёси боғи»ни яратиш мақсадида илк кўчат экиш тадбири ўтказилиши белгиланди. Шунингдек, шу куннинг ўзида барча мактабларда «Ўзбекистон – яшил макон» мавзусида иншолар танлови бўлиб ташкил этилди.
36-сонли мактабда бўлиб ўтган иншолар танловида ғолиблар аниқланиб, мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.
Озода Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶