Жамият
👁 259
"МАКТАБНИ ЯШИЛ МАСКАНГА АЙЛАНТИРАМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА КЎЧАТ ЭКИШ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
36-сонли мактабда "Мактабни яшил масканга айлантирамиз" шиори остида мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.
Ушбу хайрли тадбирда мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбир давомида 55 нафар ўқитувчи ва техник ходимлар қатнашдилар. Ундан ташқари, 6 нафар 1-синф ўқувчилар ўз устози билан биргаликда мактаб ҳовлисига биринчи ниҳолини экдилар.
Мактаб ҳовлисига 75 туп олча, 40 туп олма , 4 туп арча,16 туп манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, 12 сотих ер майдони шудгор қилиниб, баҳорги экиш ишларига тайёрлаб қўйилди.
О. Худойберганова, 36-сонли мактабнинг маънавий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶