29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:35
Фан ва таълим 👁 312

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда. Барча корхона-ташкилотлар, таълим муассасаларида ушбу сана муносабати билан тадбирлар ташкил этилмоқда.

17 ноябрь куни тумандаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-“А” синфида ҳам Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тарих фани ўқитувчиси Нурбек Отахонов ҳамда синф раҳбари Дилнура Бобониёзова томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда ўқувчилар фаол иштирок этдилар. Тадбирга ташриф буюрган ўқитувчи ва ўқувчиларни 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан чин дилдан табрикладилар.

Тадбирда озод ва обод Ватанимиз – Ўзбекистон байроғи улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъала, давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Давлат байроғи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатиши ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштириши, байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келганлиги, аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлиги, давлатчилигимиз тарихининг барча даврида байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганлиги тўғрисида сўз юритилди.

Давлат байроғи тўғрисидаги қонуни қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда ўқувчилар Ватан, байроқ, тинчлик ҳақидаги шеърларини фахру-ифтихор, чексиз ғурур билан ифодали ёд айтиб бердилар. Ўқувчилар саҳна кўринишлари, қўшиқлар ҳам ижро этишди. Дилрабо рақслари билан байрамга ташриф буюрган ўқитувчи-устозлар кўнглини хушнуд қилдилар ва тадбирга янада файз киритдилар.

Ўқувчилар тадбир давомида давлатимиз байроғи ҳақида ўз билимдонликларини намойиш этиб, 1991 йилнинг 18 ноябри «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинган сана сифатида тарихимизга муҳрланганини, ушбу қонуннинг 2-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир», деб белгилаб қўйилгани хусусида сўзлаб бердилар. Шунингдек, байроқнинг кўринишини ифодалаб, бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги мато кўринишидаги байроқнинг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенглигини гапириб ўтишди. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хиллиги,  ҳар бир эн 40 сантиметрга тенглиги, ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметр бўлган қизил ҳошиялар ўтказилганлигини тасвирлаб беришди.

Ўқувчи-ёшлар миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган ҳалқаро ташкилотлар, чет элдаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши, ўз қадр-қимматини, таянчи ва суянчини англаган халқнинг миллий тимсоли бўлган байроқ ҳамиша эъзозланишини ғурур билан сўзлашди.

Кўтаринки руҳда ўтган маънавий-маърифий тадбирга ташриф буюрганлар Ватанимиз байроғи ҳақида тўлиқ маълумотлар олдилар. Ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири, моҳияти, ундан фойдаланиш қоидалари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ҳам барчага манзур бўлди.

Озода Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026