30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:56
Фан ва таълим 👁 314

ФИЗИКА ФАНИ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ФИЗИКА ФАНИ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19-мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 14-15-бандларида Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда физика фани бўйича танловлар ва мусобақалар ташкил этиш вазифаси юкланган.

Дастурда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида физика фанидан танловлар ва мусобақаларни ташкил этиш тўғрисида” Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма Қарори тасдиқланган. Унга кўра, Халқ таълими вазирлиги ва нодавлат таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим муассасаларининг 7-8 ва 9-10-синфлар ўқувчилари ўртасида физика фанидан танловлар ва мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим муассасаларининг 7-8 ва 9-10-синфлар ўқувчилари ўртасида 38-сонли умумтаълим мактабида физика фанидан танлов бўлиб ўтди.

Аввало, танлов ўтказиладиган хоналар физика фанига оид кўргазмали воситалар билан жиҳозланди. Танлов  иштирокчилари ёши ва қайси синфдалигига мувофиқ алоҳида гуруҳлар тузилди. Танловнинг ишончли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида  танловнинг ўтишини тажрибали физика фани ўқитувчиларидан иборат масъул ҳайъат аъзолари синчковлик билан кузатиб бордилар.

Шаффофлик асосида,  дўстона вазиятда ўтказилган танловда ўқувчилар физика фанига оид саволларга жавоб бердилар, мактаб дастури доирасидаги масалаларни ечдилар ҳамда назарий билимларини лаборатория машғулотлари орқали амалий ифода этдилар.

Ниҳоятда дўстона ва самимий руҳда ўтган физика фани бўйича танловда ҳақиқий физика билимдонлари аниқланди.

Танлов натижларига кўра, 7-8-синф ўқувчилари орасида 1-ўринни 14-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Aрайлим Тажибоева, 2-ўринни 32-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Жасурбек Умаров, 3-ўринни 12-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ихлосбек Бозорбоев, ҳамда 9-10-синф ўқувчилари орасида эса 1-ўринни 40-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Севинч Жабборберганова, 2-ўринни 56-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шерали Каримов, 3-ўринни 18-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жасурбек Тўлибоев эгалладилар ва ғолиблар танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026