ОЧИҚ СУД МАЖЛИСИДА ҚИМОРБОЗЛАРГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ
Таваккалчилик ва қиморга асосланган ўйинлар доим оғир кулфатларга сабаб бўлади. Айтиш жоизки, ўзганинг мулки, даромадини алдаб қўлга киритиш қонунда ҳам, динда ҳам қаттиқ қораланади.
Ёши олтмишларга яқинлашиб қолган туманимиз фуқароси Т. (исмлар ўзгартирилган) буни билса ҳам насиҳат қилиб тўғри йўлга солиш ўрнига уйига келган фарзандлари қатори йигитлар билан қонунга хилоф равишда таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ташкил этди. Афсуски, ўйин узоққа чўзилмади. Туман ИИБ ходимлари “Тунги рейд” тадбири давомида қонунга хилоф равишда қимор ўйини билан шуғулланаётган ҳуқуқбузарларни қўлга олдилар. Воқеа жойида ИИБ ходимлари томонидан 968.000 сўм пуллар ва 57 дона карта ашёвий далил сифатида олиниб, баённомалар расмийлаштирилди.
Очиқ суд мажлисида бу ҳолат бўйича тақдим этилган жиноят иши атрофлича кўриб чиқилди ва ҳуқуқбузарлар тегишли жазога тортилди.
Жасур Ўрозбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶