55-сонли мактабда “Welcome to Dreamworld” номли тадбир ўтказилди
Амударё тумани ХТБга қарашли 55-сонли умумий ўрта талим мактабида ноябр ойи “Хорижий тиллар” фан ойлиги доирасида инглиз тили фани методбирлашмаси жамоаси томонидан “Welcome to Dreamworld” номли тадбир ўтказилди.
Тадбирни мактаб директори Д.Ариков очиб берди ва нутқ сўзлади.
Шундан кейин тадбир сценарийси асосида тайёрлаб келинган дастурлар бирин-кетин ўқувчи ёшлар томонидан қизиқарли ва мазмунли тарзда давом эттирилди.

Кеча давомида ўқувчи ёшлар инглиз тили фанинининг ёрқин томонларини ўзларининг тайёрлаб келган куй ва қўшиқлари ёрдамида очиб бердилар. Инглиз тилини ўрганиш давр билан ҳамнафас қадам ташлаш учун энг керакли фан эканини таъкидланди.
Кечага ўқувчи ёшларни тайёрлашда Инглиз тили методбирлашмаси раҳбари М.Тоирова бошчилигда З. Янгибоева, Ҳ.Алланиёзова, А.Аманова, Ш.Бегманова, Н.Оллабергенова, С.Содикова, Ш.Қурбанова, Ў.Батчаевалар жонбозлик кўрсатдилар.
Фан ойлиги давомида мактабимизда интерактив методлар ёрдамида очиқ дарслар ташкил этилиб келинмоқда. Бу очиқ дарслар ўқувчиларга чет тилларини ўрганишда ва фанга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилиб келмоқда.
Баҳодир Утабаев, 55-сонли мактаб география фани ўқитувчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶