ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА ФҲДЁ БЎЛИМИНИНГ САЙЁР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
17 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бош мутахассиси Г.Чимбойчиева, туман ФҲДЁ бўлими масъуллари, Чойкўл овул фуқаролар йиғини масъуллари ва фаоллари қатнашишди.
Йиғилишда шу кунгача туғилганлиги рўйхатга олинмаган болаларни аниқлаб, ўз вақтида рўйхатга олиб ҳужжатларни топшириш чораларини кўриш, оила муқаддаслиги, фуқароларнинг қонуний никоҳи қайд қилиниши натижасида вужудга келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги, ёш келин-куёвлар ўртасида қонуний никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг афзалликлари ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.
Ундан ташқари, ёшларимиз ва келин-куёвларимиз, қонуний никоҳдан вақтида ўтиш, шаърий никоҳда яшашга йўл қўймаслик, ажрим ёқасига борган оилаларни сақлаб қолиш каби масалалар тилга олинди. Никоҳланувчи ёш келин-куёвлар билан ўтказилаётган тарғибот ишлари ҳақида сўз юритилиб, маҳаллада маънавий барқарорликни таъминлаш, қонуний никоҳни қайд қилиш ва унинг афзалликлари, оталикни беглилаш, ёлғиз она ҳолатларини камайтириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, туғилганликни ҳамда ўлим ҳолатларини вақтида қайд этилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Набира Ўнгарова, туман ФҲДЁ бўлими иш юритувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶