12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:13
Жамият 👁 569

Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди

Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган инсон қадрини улуғлаш тамойили асосида жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш ва ҳар бир масалага маҳалланинг ўзида аниқ ечим топиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси сифатида 29 июль куни Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов раҳбарлигида тумандаги Боғ маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги кенгайтирилган сайёр қабул ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – фуқаролар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган энг долзарб масалаларни тинглаш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудудда тўпланиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезкорлик билан жойида бартараф этишдан иборат бўлди.

Қабул давомида аҳолининг мурожаатлари масъуллар томонидан тингланди. Ушбу сайёр қабулда жами 14 нафар жисмоний шахс томонидан турли йўналишларга оид 15 та масала ўртага ташланди ва уларнинг барчаси ижросини таъминлаш мақсадида алоҳида назоратга олинди.

Келиб тушган мурожаатлар асосан ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини янгилаш ва аҳолининг кундалик турмуш шароитларини яхшилаш йўналишларида бўлди. Хусусан, маҳалла аҳли томонидан ёш авлод таълим-тарбияси учун муҳим бўлган ҳудуддаги 13-сонли умумтаълим мактаби ҳамда мактабгача таълим ташкилоти учун замонавий янги бинолар қуришда амалий ёрдам сўралди. Шунингдек, кундалик ҳаётда энг кўп учрайдиган муаммолар қаторида электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида эскирган симёғочларни янгисига алмаштириш, аҳолини яқинлашиб келаётган қиш мавсумида арзонлаштирилган кўмир билан таъминлаш ҳамда маиший эҳтиёжлар учун суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида узлуксиз тўлдириб бериш масалалари фуқаролар томонидан кун тартибига чиқарилди.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан ички кўчалар ҳолатини яхшилаш, жумладан, "Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлган лойиҳа доирасида йўлларни таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишларини тезлаштириш бўйича мурожаатлар келиб тушди. Шу билан бирга, маҳаллада санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида маиший чиқиндиларни графиклар асосида ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, шунингдек, ҳудудда кўпайиб кетган дайди итлар ва ёввойи ҳайвонларни йўқ қилиш орқали аҳоли, айниқса, ёш болалар хавфсизлигини таъминлаш каби долзарб масалалар ҳам кўтарилди.

Шунингдек, қабул давомида фуқаролар ўзларининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида турар-жойларини таъмирлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида амалий кўмак сўраб мурожаат қилишди.

Сайёр қабул давомида кўтарилган ҳар бир масала туман ҳокими томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, уларни қисқа муддатларда ва ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларнинг ижроси эса туман ҳокимлиги томонидан қатъий назоратга олинди.

Жойларда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган бу каби очиқ мулоқотлар халқ билан давлат идоралари ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини ўтамоқда ва юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026