ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИ МАКТАБДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИШДИ
Ўзбекистон Республикасида прокуратура органлари ташкил этилганига келгуси йилда 30 йил тўлади. Шу муносабат билан жойларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
27 ноябрь куни тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабида «Ўзбекистонда прокуратура органларининг шаклланиш тарихи» мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Очиқ дарс Амударё туман прокуратураси терговчиси Жанибек Курбанов ҳамда прокурор ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов томонидан ташкил этилди.
Очиқ дарсда прокуратура органларининг шаклланиш тарихи, асосий йўналишлари, вазифалари, бугунги кунда олиб бораётган фаолияти тўғрисида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб, миллий давлатчилигимизни тиклаш, давлат тузилмаларини ташкил этиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга киришилди. Бунда асосий эътибор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан, прокуратура органларини собиқ Иттифоқ бўйсунувидан чиқариб, мустақил Ўзбекистоннинг миллий давлат органлари сифатида қайта ташкил этишга қаратилди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида 1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тўғрисида“ги Фармони қабул қилинди ҳамда собиқ Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси мустақил Ўзбекистон прокуратурасига айлантирилди. Ўтган даврлар мобайнида прокуратура органларининг фаолияти ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда такомиллаштириб борилди.
Очиқ дарс давомида прокуратура масъуллари ўқувчиларга давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев асос солган тараққиётимизнинг янги босқичида ҳам жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилаётгани, сўнгги уч йилда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ 20 га яқин қонун, фармон, қарор ва фармойиш қабул қилингани, Президентимиз томонидан 2016 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни имзолангани, бу ҳақдаги қонун Юртбошимизнинг Президент сифатида имзолаган биринчи қонуни эканлигини сўзлаб беришди. Муҳтарам Президентимиз 2016 йил 19 декабрь куни прокуратура ходимлари учун муҳим тарихий санага асос солгани, 8 январь санаси – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни” деб белгиланганини эътироф этишди.

Ундан ташқари, прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар қилинаётгани ва муҳим натижаларга эришилаётганига кенг тўхталиб ўтишди. Ҳозирги пайтда прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари узлуксиз ишлайдиган “Call centr” марказининг қисқа рақамли “1007” ишонч телефони орқали қабул қилинаётганлиги, “pm.gov.uz” интернет сайти орқали ҳам онлайн режимда прокуратура органларига мурожаат этиш мумкинлигини қайд этишди.
Очиқ дарсда ўқувчи-ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Аббаз Ниязимбетов, туман прокурори ёрдамчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶