02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 04:14
Жамият 👁 187

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – бугунги кундаги муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига жиддий ёндошиш, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, экстремизм ва ақидапарастлик каби иллатларга берилишининг олдини олиш кабиларга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

25 ноябрь куни туман Ички ишлар бўлими биносида ички ишлар органлари Пробация гуруҳи масъуллари томонидан шу масалаларга бағишланган учрашув ўтказилди. Йиғилишда туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Мухтор Раҳматуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги  туман бўлими ходими Сардор Қуранбоев, туман Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси катта инспектори Улуғбек Қўчқоровлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида асосан Пробация гуруҳи назорати остида жазо ўтаётган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, моддий томондан қўллаш ва касбга йўналтириш орқали соғлом турмуш тарзига қайтариш ҳамда улар томонидан қайта жиноят содир этилиши олдини олишга доир масалалар муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кундаги глобаллашув жараёнида мамлакатлар ўртасида ўзаро алоқалар кенгайган, ўзаро таъсирлар чегара билмаган даврда терроризм ва экстремизм барча халқлар учун бирдай таҳдид солмоқда. Бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига миллий тафаккурни, маънавиятни ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади.

Учрашувда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. “Ёшлар дафтари”га 6 753 нафар ёшлар рўйхатга олингани, кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 6 599 нафар ёшлар дафтардан чиқарилгани, ҳозирда туман бўйича 44 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолганлиги қайд этиб ўтилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган махсус жамғарма ҳисобидан 1551 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд 60 млн. сўм маблағ сарфлангани, 21 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам учун 20,7 млн. сўм, 189 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун 307,8 млн. сўм, 76 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 106,3 млн. сўм, 12 нафар ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоиз қисми 51,5 млн. сўм, 2 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерифи хизмати бадали 10,5 млн. сўм ажратиб берилгани маълум қилинди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшларнинг 858 нафари доимий ва жамоат иш ўринларига, 318 нафарига 9 млрд. 617 млн.сўм имтиёзли кредитлар, 309 нафарига субсидия, 5114 нафарига “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида 1135 гектар ер майдонлари ажратилгани айтиб ўтилди.

Учрашувда маърузачилар ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари, бу борада қабул қилинган Қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб, ҳуқуқий тушунчалар беришди. Шу билан бирга мунтазам равишда ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ўтказилаётгани, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш,  маҳалла ва ота-оналар ўртасида доимий равишда ҳамкорлик ўрнатиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун шу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026